Даме Рутҳ Нита Барроw (1916-йил 15-ноябр — 1995-йил 19-декабр)[1] — Барбадоснинг биринчи аёл Генерал-губернатори[2]. Барбадослик ҳамшира ва соғлиқни сақлаш ходими. 1990-йил 6-июндан 1995-йил 19-декабрда вафот этгунга қадар Барбадоснинг бешинчи Генерал-губернатори лавозимида ишлаган[3]. Барбадоснинг биринчи бош вазири Эррол Барроwнинг опаси.

Нита Барроw
Файл:Даме-Рутҳ-Нита-Барроw.жпг
Барбадос Республикасининг бешинчи Генерал–губернатори
Мансаб даври
1990-йил 6-июн – 1995-йил 19-декабр
Бош вазир Ллойд Эрскине Сандифорд
Оwен Артҳур
Ўтмишдоши Ҳугҳ Спрингер
Вориси Cлиффорд Ҳусбандс
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 15-ноябр 1916-йил
Сент-Люси, Барбадос
Вафоти 19-декабр 1995-йил(1995-12-19)
(79 ёшда)
Бридгетоwн, Барбадос
Таълим Торонто университети
Мукофотлари Мост Дистингуишед Ордер оф Саинт Мичаэл анд Саинт Георге
Книгҳт ор Даме оф Ст Андреw

Ҳаёти

Рутҳ Нита Барроw Барбадосда ҳурматга сазовор англикан руҳонийси Реверенд Региналд Грант Борроw ва Рутҳ Алберта Борроw хоним хонадонида дунёга келган[4]. Оилада беш фарзанднинг (улар орасида Сйбил Барроw, Эна Cомма ва Эррол Барроw бор эди) иккинчиси[5][6]. Ҳамширалик ва акушерлик бўйича таълим олган. 1940—1950-йилларда Барбадос ва Ямайкада ҳамшира сифатида ҳамда соғлиқни сақлаш ва давлат бошқарувида турли вазифаларда фаолият олиб борган[5][7].

Таълими

Дастлаб ҳамширалик фаолиятини амакиси ва отасининг кўмагида бошлаган. Бошланғич таълимни Барбадос умумий касалхонасида тугатган[8]. Кейин Тринидаддаги Порт оф Спаин умумий касалхонасида акушерлик билан шуғулланишни бошлаган[8].

Барроw Cолумбиа университети (Ню-Ёрк), Торонто университети (Канада) ва Эдинбург университети (Шотландия)да ҳамширалик бўйича таҳсил олган[8]. Кейинчалик, 1951—1952-йилларда Эдинбург университетининг ҳамширалик коллежида ва 1962—1963-йилларда Cолумбиа университетида ўқишни давом эттирган[9][10].

Давлат хизматчиси сифатида 1945—1950-йилларда Ямайкада жойлашган Wест Индиа жамоат саломатлиги мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1954-йилда Университет Коллежи касалхонасининг бош ҳамшираси сифатида Жамоат саломатлиги соҳасига масъул этиб тайинланган. 1956-йилдан Ямайкада бош ҳамшира бўлиб ишлаган[9][10].

Wест Индиа мактабининг минтақавий кенгайишидан сўнг, Нита Борроw Кариб денгизи Иттифоқида ҳамширалик тадқиқот лойиҳаси директори этиб тайинланган. Бу ҳамширалар малакаси ошишига ва Wест Индиа университетида илғор ҳамширалик дастурининг бошланишига сабаб бўлган[11].

Фаолияти

Барроwнинг фаолияти 1964-йилда маслаҳатчи ҳамшира сифатида бошланган. 1975-йилда Жаҳон черковлари кенгаши (WCC) Христиан тиббий комиссиясининг директори ҳамда Бутунжаҳон ёш христиан аёллар ассоциацияси (ЙWCА) президенти (1975—1983) бўлган[11][12]. 1982-йилдан 1990-йилгача Халқаро катталар таълими кенгаши (ИCАЭ) президенти; 1983-йилда Наиробида (Кения) Нодавлат ташкилот (ННТ) форумининг конвентори бўлган[11]. 1985-йилда Наироби Бутунжаҳон аёллар конференсиясида ННТ форумининг раиси сифатида иштирок этган[13].

1986-йилда Cоммонwеалтҳ Гроуп оф Эминент Персонс аъзоси сифатида Жанубий Африкага ташриф буюрган. Топшириқ давомида у Александра шаҳарчасининг тақиқланган ҳудудига кириб, Жанубий Африканинг ҳарбий чекловларини муваффақиятли бартараф этган[14].

1980-йилда Барроw Барбадосдаги энг юқори даражали унвон — „Книгҳт ор Даме оф Ст Андреw“ ордени — билан тақдирланган[15]. Шунингдек, Ҳамширалик Коллежининг фахрий стипендияси билан мукофотланган[16].

Барроw инсулт оқибатида оламдан ўтган. Вафотидан сўнг сингиллари Сйбил Барроw ва Эна Cомма қолган[6].

Мероси

Эррол & Нита Барроw Таълим Фонди маблағ тўплайди ва ўқишни давом эттириши учун барбадосликлар ва Кариб денгизи Иттифоқи фуқароларини моддий рағбатлантиради. Ушбу ташаббус Барбадос ва Кариб ҳавзасини яна-да ривожлантириш мақсадида йўлга қўйилган[17].

Халқаро катталар таълими кенгаши (ИCАЭ) аёллар имкониятларини кенгайтиришга катта ҳисса қўшган маҳаллий ва халқаро таълим ташкилотларини қўллаб-қувватловчи Даме Нита Барроw мукофотини таъсис этган[8].

Нита Барроw Тўплами — ҳаёти ва фаолият даврлари тўғрисидаги ҳужжатлар тўплами — УНЕСCОнинг жаҳон ҳужжатли мероси рўйхатига киритилган[18].

Лавозимлари

Мукофотлари

  • Ҳуқуқ фанлари доктори, Wест Индиа университети (1975-йил)
  • Роял ҳамширалик коллежининг фахрий аъзоси (1980-йил)
  • Қиролича Элизабетҳ ИИ нинг буйруғи билан „Книгҳт ор Даме оф Ст Андреw“ ордени (1980-йил)
  • Фан доктори, МcМастер университети, Канада (1982-йил)
  • Гамалиэл кафедра ўқитувчиси, Wисcонсин–Милwаукеэ университети, АҚШ (1983-йил)
  • „Спирит оф Cариббеан“ мукофоти, Кариб денгизи ресурслари жамғармаси (1984-йил)
  • „Cариббеан Призе фор Пеаcе тҳроугҳ тҳе Струггле фор Жустиcе“ мукофоти, Кариб денгизи Черковлар кенгаши (1986-йил)
  • „Йилнинг энг яхши фуқароси“ мукофоти, Барбадоснинг Киwанис клуби (1986-йил)
  • CАРИCОМ Аёллар мукофоти (1987-йил)
  • Ҳуқуқ фанлари доктори, Торонто университети, Канада (1987-йил)
  • Фан доктори, Моррис Броwн университети, АҚШ (1987-йил)
  • Гуманитар фанлар доктори, Моунт Саинт Винcент университети, Канада (1988-йил)
  • Юридик фанлар доктори, Wиннипег университети, Канада (1988-йил)
  • Президент медали, Брооклйн коллежи, АҚШ (1988-йил)
  • Ҳуқуқ фанлари фахрий доктори, Спелман коллежи, АҚШ (1988-йил)
  • Чристиане Реиманн мукофоти, Халқаро ҳамширалар кенгаши, Женева, Швейсария (1989-йил)
  • Ҳуқуқ фанлари фахрий доктори, Қуээнс университети, Канада
  • Адабиёт фахрий доктори, Wилфрид Лауриэр университети

Яна қаранг

  • Меморй оф тҳе Wорлд Регистер — Лотин америкаси ва Кариб денгизи
  • Америка мамлакатларида сиёсий лавозимларга эга бўлган биринчи аёллар рўйхати

Манбалар

  1. ↑ Морган, Петер. Даме Рутҳ Нита Барроw: Нурсе то тҳе wорлд. Тҳе Гуардиан (1995-йил 22-декабр), с. 14. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  2. ↑ CОЛЛЕCТИОНС & ЛИБРАРИЭС: Тҳеир Эхcелленcиэс, Cаве Ҳилл Cампус Либрарй, Университй оф тҳе Wест Индиэс.
  3. ↑ Cаррингтон, Сеан. А~З оф Барбадос Ҳеритаге. Маcмиллан Cариббеан Публишерс Лимитед, 2007 — 20–21-бет. ИСБН 978-0-333-92068-8. 
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 Брооме, Родериcк Ж. (Фебруарй 28, 1996). „Даме Нита Барроw: Ан аутҳентиc ҳероине ин Cариббеан wоманҳоод“. Эверйбодй'с (инглизча). 20-жилд, № 1. Брооклйн. 16-бет. ПроҚуэст 200709411.
  5. ↑ 5,0 5,1 Wоодиэ Блаcкман, „Обитуарй: Даме Нита Барроw“, Тҳе Индепендент, 22 Деcембер 1995.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Даме Рутҳ Нита Барроw, Эх-Барбадос Говернор Генерал, 79“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1995-йил 22-декабр).
  7. ↑ „Даме Нита Барроw“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-01-13 санасида архивланган), Cиwил.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 „Адулт Леарнинг Унлеашед“. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  9. ↑ 9,0 9,1 Морган, Петер. Нурсе то тҳе wорлд. Тҳе Гуардиан (1995-йил 22-декабр), с. 14. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  10. ↑ 10,0 10,1 Даме Нита Барроw. Тҳе Даилй Телеграпҳ (1995-йил 27-декабр), с. 27. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  11. ↑ 11,0 11,1 11,2 „Обитуарй“. Индепендент.cо.ук (2011-йил 23-октябр). Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  12. ↑ „Рутҳ Нита Барроw“. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  13. ↑ Фрасер. „УН Деcаде фор Wомен: Тҳе Поwер оф Wордс анд Организатионс“. Wомен анд Соcиал Мовеменц, Интернатионал. Алехандер Стреэт Пресс, ЛЛC (2013). 2013-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  14. ↑ Cаррингтон (2003).
  15. ↑ Нита Барроw; Барбадўс Фирст Wоман Намед Ҳеад оф Стате. Лос Ангелес Тимес. Ассоcиатед Пресс (1995-йил 22-декабр), с. Б12. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  16. ↑ „Нита Барроw (15тҳ Нов 1916-19тҳ Деc 1995)“. Натионал Институте оф Ҳигҳер Эдуcатион, Ресеарч, Сcиэнcе анд Течнологй. 2024-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  17. ↑ „Wелcоме“ (эн-УС). Wебсите оф эрроланднитабарроwедуcати!. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  18. ↑ „Нита Барроw Cоллеcтион | Унитед Натионс Эдуcатионал, Сcиэнтифиc анд Cултурал Организатион“ (эн). унесcо.орг. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.

Адабиётлар

  1. Блаcкман, Франcис Wоодиэ. Даме Нита: Cариббеан Wоман, Wорлд Cитизен. Кингстон, Жамаиcа: Иан Рандле Публишерс, 1985.

Ҳаволалар