Nitrat kislotasi

Нитрат кислота ҲНО3 - кучли бир асосли кислота. Сувсизи беқарор суюқлик. Мол.м. 63,016. Сувсиз Нитрат кислотанинг суюқланиш температураси — 41,59 °C, қайнаш температураси 84 °C, зичлиги - 1,513 г/см³. Нитрат кислота сув билан исталган нисбатда аралашади. Сувсиз Нитрат кислота (98—100%ли) хона ҳароратида тутаб парчаланади, бунда ҳосил бўлган НО2 дан ҳаво сариқ тусга киради.
Нитрат кислота қайнатилганида ҳам парчаланади:
Амалда зичлиги 1,44 г/см³ бўлган 63—65% ли консентрланган кислота ишлатилади. Нитрат кислота — кучли оксидловчи. Шу сабабли металларга таъсир эттирилганда водород ажралиб чиқмайди. Консентрланган нитрат кислота қайтарилиш маҳсулоти ҳар хил бо’лиши мумкин. Унга одатдаги шароитда Фе, Ал, Cр, Ау ва Пт та’сир этмайди. Cу, Аг ва Аг ни эритиб, о’зи НО2 га қадар қайтарилади. Сн, Ас, П, Б кислоталаригача оксидланади:
Суюлтирилган нитрат кислотанинг оксидловчилик хоссаси жуда кучли, ози эса НО, НҲ4НО3 ва бошқа маҳсулотларгача қайтарилади:
- 3Cу + 8ҲНО3 = 3Cу(НО3)2 + 2НО + 4Ҳ2О
- 4Мг + 10ҲНО3 = 4Мг(НО3)2 + НҲ4НО3 + 5Ҳ2О
- ПбС + 8ҲНО3 = 3ПбСО4 + 4Ҳ2О + 8НО
- 3ҲCл + ҲНО3 = 2Ҳ2О + 2Cл2 + НОCл
Платина ҳам зар сувида (3ҲCл*ҲНО3) эрийди.
- 3Пт + 4ҲНО3 + 12ҲCл= 3ПтCл4 + 4НО + 8Ҳ2О
Энг муҳими нитрат кислотанинг металлар билан реаксиясида водород ажралмайди. Агар нитрат кислотага металлмаслар та’сир эттирилса металлмаслар кислоталаргача оксидланади:
- С+6ҲНО3(конс)=Ҳ2СО4+6НО2 +2Ҳ2О
Суюлтирилган нитрат кислота фосфорни ортофосфат кислотагача оксидлайди:
- 3П+5ҲНО3+2Ҳ2О=3Ҳ3ПО4+5НО
Углерод нитрат кислота та’сирида CО2 гача оксидланади:
- 3C+4ҲНО3=3CО2 +2Ҳ2О+4НО
Нитрат кислота тузлари сувда яхши эрийдиган оқ қаттиқ моддалар. Улар селитралар дейилади. НаНО3 - натрийли, КНО3 - калийли, Cа(НО3)2 - калсийли, НҲ4НО3 - аммонийли селитрадир. Тузларининг парчаланиши 3 хил: Энг актив металларнинг (магнийдан чапда турган) нитратлари парчаланса нитритлар ва кислород ҳосил бо’лади:
- 2КНО3 = 2КНО2 + О2
Агар металлнинг активлиги камроқ ва металл Мг ва Cу орасида жойлашган бо’лса бу металларнинг нитратлари парчаланишида метал оксиди, НО2 ва кислород ҳосил бо’лади. 2Зн(НО3)2 = 2ЗнО + 4НО2 + О2 . Агар металлар активлиги кам бо’лса, нитратларнинг парчаланишида металлнинг о’зи, НО2 ва кислород ҳосил қилади:
- 2АгНО3= Аг + 2НО2 + О2
Ҳг(НО3)2= Ҳг + 2НО2 + О2
Консентрланган нитрат кислота (ҲНО3) билан хлорид кислота (ҲCл) аралашмаси, 1 ҳажм нитрат кислотага 3 ҳажм хлорид кислота қўшилса, "зар суви" деб аталадиган кучли оксидловчи ҳосил бо'лади:
- ҲНО3 + 3ҲCл = Cл2 + НОCл + 2Ҳ2О
Бу аралашма олтин ва платинани ҳамда кислоталарда эримайдиган баъзи металларни эритади. Лабараторияда нитрат кислотанинг тузларига юқори консентрасияли сулфат кислота та’сир эттириб олинади:
- 2НаНО3 + Ҳ2СО4=На2СО4 + 2ҲНО3 Нитрат кислота
Саноат миқёсида нитрат кислота олиш учун асосий хом ашё аммиак ва ҳаво ҳисобланади:
- 4НҲ3+5О2=4НО+6Ҳ2О
- 2НО+О2=2НО2
Оксидланиш жараёни 900 °C да Пт-Рҳ катализатори иштирокида олиб борилади. Бошқача усулда азот ва кислороддан азот(ИИ) оксиди, со’нгра уни НО2 гача оксидланиши ҳам мумкин. Ҳосил бо’лган азот(ИВ) оксиди кислород иштирокида сувда эритилади:
- 4НО2+О2+2Ҳ2О = 4ҲНО3
Азотли о’г’итлар. О’г’итлатлар сифатида калсий нитрат – Cа(НО3)2 ишлатилади. Оҳакни нитрат кислота билан нейтраллаш натижасида олинади. Натрий нитрат – НаНО3 чили селитраси дейилади. Табиий ҳолда фақат Чилида жуда катта захира ҳолда учрайди. Калийли селитра - КНО3 ҳинд селитраси дейилади. Суний равишда калий хлорид ва натрий нитрат та’сиридан олинади. Аммонийли селитра - НҲ4НО3 ҳам ко’п ишлатилади. Консентрланган Нитрат кислота портловчи моддалар, сулфат ва фосфат кислоталар, ароматик нитробирикмалар, бўягичлар олишда ишлатилади. Нитрат кислота буғи нафасга тегса заҳарлайди, терини куйдиради. Консентрланган Нитрат кислота органик моддаларга текканда портлайди ва ёнғин чиқади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |