Нитратлашув (лотинча: нитрум — азот ва фаcио — бажараман), нитрификация — аммоний тузларининг микробиологик йўл билан нитратларга айланиш жараёни. Нитратлар ўсимликларнинг азот билан озиқланишидаги асосий шаклдир. Бу жараён тупроқ ва сув ҳавзаларида кечади. Азотнинг табиатда доиравий айланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Н.да аммонийлашув жараёнида бошланган азотли органик бирикмаларнинг минераллашуви ниҳоясига етади. Н. нитратлаштирувчи бактериялар таъсирида рўй беради. Н. жараёни 2 босқичдан иборат. Н. жараёни фақат сувда эрувчан органик моддаларнинг бўлишига боғлиқ. Н. жараёнига аэрация, тупроқнинг кимёвий таркиби ва реаксияси (муҳи-ти), ҳарорати катта таъсир кўрсатади. Нитрификаторларнинг ривожланиши учун тупроқ, реаксияси рН 5—8 бўлгани маъқул. Тупроқ нами мўътадил (умумий сув сиғимининг 40—70% и миқ-дорида), муҳити яхши (нейтрал ёки кучсиз ишқорий), температураси 28 — 30° бўлиб, шўрланмаган бўлади. Н. жараёни шундай тез кечадики, ҳатто тупроқдаги минераллашган азотнинг асосий қисми нитрат шаклида қолади. Бунда нитрат кислота ўсимликни фақат азот билан таъминлаб қолмасдан, балки қи-йин эрийдиган минерал тузлар (калсий фосфат)ни осон эрийдиган ҳолатга ўтказишга ва ўзлаштирувчанлигини оширишга катта таъсир қилади. Лекин нитратлар ўзининг яхши эрувчанлиги туфайли тупроқнинг пастки қатламларига тушиб ва ювилиб кетади. Етарли аэрация бўлмаганда улар яна денитратлаштирувчи бактериялар ёрдамида молекуляр азотгача қайтарилиши мумкин, бу эса тупроқ, азотининг сезиларли даражада йўқолишига олиб келади (қаранг Денитрификация). Жадал Н.да азот йўқолишини камайтириш учун туп-роққа органик ўғитлар солиш керак.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил