Нитриллар — органик радикаллар билан боғланган битта ёки бир неча сиан гуруҳи —C=Н ни сақловчи органик бирикмалар. Н. изонитриллар + Р — Н = С изомерларидир. Н. номи, одатда, карбон кислоталарининг номидан келтириб чиқарилади, бунга мисол қилиб ацетонитрил CҲ3CН ни сирка кислота нитрили, адиподинитрил НC(CҲ2)4CН ни адипин кислота ди-нитрили деб аталишини кўрсатиш мумкин. Н.ни сианид кислота ҳосилалари сифатида ҳам қаралади (СН2= CҲCҲ2CН — аллилсианид ва ҳоказо).

Н. — рангсиз суюқлик ёки қаттиқ моддалардир. Сувда оз, кўпгина органик эритувчиларда яхши эрийди, электрофиллар ва нуклеофиллар билан таъсирлашади, металлар тузлари билан ком-плекслар ҳосил қилади, апротон муҳитда галогенводородлар билан ҳам таъсирлашади, спиртлар ва тиоллар билан имидоэфирлар ёки тиомидатлар тузларини беради. Карбон кислоталар билан қиздирилган Н. имидларга айлана-ди, аммиак билан ёки бирламчи ёки ик-киламчи аминлар билан амидинлар беради, гидроксиламин амидоксим, гидразон эса амидазон ҳосил қилади. Н. магниёрганик бирикмалар билан бирикиб, магний алмашган кетиминларга, улар эса гидролизланиб (кислотали муҳитда) кетонларга айланади. Н. фос-форнинг галогенли бирикмалари билан фосфазобирикмалар (иминофосфоранлар) беради. Риттер реаксияси орқали Н.га олефинлар ёки уларнинг функсионал ҳосилаларини таъсир эттириш йўли билан амидлар олиш мумкин. Н.дан тетразоллар, пиридин хреилалари, три-азинлар, иминонитриллар, занжирли кетонлар, аминобирикмалар, алдегид ва бошқа бирикмалар олинади.

Н. амидларни дегидратлаш, сианид кислота тузларини алкиллаш, углеводородларни аммонолиз қилиш, спиртларга аммиак таъсир эттириш ёки бошқа йўллар билан олинади.

Н. эритмалар, радикал-занжир реаксиялар инициаторлари сифатида, сунъий толалар олишда хом ашё, пластификаторлар, дори-дармон ва пестицидлар ишлаб чиқаришда қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил