Нитроаммофоска - таркибида азот, фосфор, калий бўлган мураккаб донадор ўғит. Унда сувда эрувчан шаклдаги 12—18% Н, 18—20% дан Р2О5 ва К2О бор. Н.ни нитрат ва фосфор кислоталарини аммиак ёрдамида нейтраллаб ёки апатитни нитрат кислота билан парчалаб ва эритмани калий хлорид билан аралаштириб олинади. К,.х. экинларининг эҳтиёжига қараб Н:П:К нисбати ўзгариши мумкин. Н. истиқболли консентрланган ўғитдир. Барча тупроқ типларида асосий, экиш олдидан ва озиқлантириш ўғити сифатида турли қишлоқ хўжалиги экинларига қўлланади. Н. битум шимдирилган қоғоз қопларга солиниб, қуруқ биноларда сақланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил