Nitroanilinlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Нитроанилинлар - органик бирикмалар. Мол.м. 138,12; сариқрангли кристалл моддалар. Иссик, сувда, этанолда, диэтилефирда, бензол, ацетон, хлороформда яхши эрийди. Ароматик аминлар ва нитробирикмаларнинг хос-саларини намоён қилади. Кучли анорганик кислоталар билан тузлар беради. 2- ва 3- Н. ишқорлар билан бирга қиздирилганда таркибидаги НҲ2 гуруҳи НҲ, кўринишида ажралиб чиқиб, тегишли нитрофенолларга айланади. Нит-роланганда ди- ва полинитроанилинлар ҳосил бўлади. Булардан 2,4- динит-роанилин (мол.м. 183,12, суюқланиш температураси 187—188°, зичлиги 1,615 г/см3) ва 2, 4, 6- тринитроанилин (мол.м. 229,12, суюқланиш температураси 188—189°, зичлиги 1,762 г/см3) аҳамиятли ҳисобланади. Мононитроанилинлар (азоаминлар) — оч ва тўқ сариқ, қизил рангли бўягичлар олишда, оқартирувчи модда, пигмент ва коррозия ингибитори сифатида қўлланади. 2, 4-динитроанилин дис-перс азобўягичлар, пигментлар ишлаб чиқаришда, органик синтезда ва бошқаларда ишлатилади. Н. заҳарли. Кўз шиллиқ пардаси ва те-рига кучли таъсир қилади, терида пиг-ментланиш ва экземага олиб келади, юрак-томир ва марказий нерв систе-масига, жигар фаолиятига салбий таъсир қилади, қондаги гемоглобинни метгемоглобинга айлантиради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |