Nitrofos
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Нитрофос, нитрофосфат — таркибида азот, фосфор бўлган мураккаб минерал ўғит. Унда ўрта ҳисобда 20% дан Н ва Р2О5бўлади. Олдин апатит консентратини ёки фосфоритларни нитрат кислота билан, шунингдек, нитрат кислотанинг сулфат ёки фосфат кислота билан аралашмаси ёрдамида парчалаб, кейин аммиак ёки б. асослар билан ней-траллаб олинади. Преципитат, аммиакли селитра ва гипедан ёки преципитат, аммофос ва аммиакли селитрадан ибо-рат донача (гранула)лар ҳолида ишлаб чикарилади. Донадорлиги бир хил, яхши эланади. Н. калийли ўғит ишлатилиши талаб қилинмайдиган тупрокларга со-линади. У ҳамма экинлар учун асосий ва экишдаги ўгит сифатида қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |