Нитрон — полиакрилонитрилдан олинадиган сунъий тола. Чет мамлакатларда орлон, акрилан (АҚСҲ), кашмилон (Япония), куртел (Англия), дра-лон, волпрюла (ГДР), анилана (ПХР) деган номлар билан аталади. Н. механик жиҳатдан мустаҳкам (узилишга пишиқ-лиги 35—45 кг/мм2), иссиққа анча чидамли. Ҳар хил техник буюмлар ва газламалар тайёрлашда ишлатилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил