Нитрозобирикмалар (С - нит-розобирикмалар) — молекуласида углерод атомлари орқали боғланган бир ёки бир нечта нитрозогуруҳ —Н=0 тутган органик моддалар. Н., одатда, мономер ва димерларнинг мувозанат ҳолатидаги аралашмаси кўринишида мавжуд бўлади. Мономер Н.ни номлашда асос бирикмалар номига "нитрозо" қўшимчаси қўшилади. Н.нинг аксариси димер кўринишидаги ҳолатда бўлади, аммо органик қолдиққа электронаксептор ўринбосарлар киритилиши мономерлар пайдо бўлишига олиб келади. Димер Н.да транс-изомерлар сис-изомерларга нисбатан барқарорроқ. Эритмаларда ёки қиздирилганда димер Н. диссоци-ацияга учрайди. Мономер Н. — газлар ёки ҳаворанг ёки яшил рангли суюқликлар, сувда яхши эрийди. Димер Н. — рангсиз кристаллар, қутбли эритувчиларда яхши эрийди. Н. бирламчи аминларни Каро кислотаси таъсирида ёки гидрооксиламинларни органик перкислоталар билан оксидлаш усулида олинади. Гетероциклик бирикмалар, аминокислоталар ва бошқа синтезида, бўягичлар, доривор препаратлар, эласто-мерлар, иссиққа чидамли каучуклар ишлаб чиқаришда қўлланади. Баъзи Н. мутаген ва кансероген фаол моддалар, тери касалликларини пайдо қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил