Niue
Ниуэ (инглизча: Ниуэ) — Янги Зеландия билан эркин ассоциациялашган бир хил номдаги орол ва ўзини ўзи бошқарадиган давлат тузилмаси. Тинч океанининг жанубида, Полинезияда, Тонга оролларидан шарқда жойлашган. Америка Самоаси, Кук ороллари ва Тонга ҳудудий сувлари билан чегарадош.
Ниуэ | |
|---|---|
| Янги Зеландиянинг эркин ассоциациялашган давлати | |
|
Шиор: "Год, Ниуэ Этерналлй" ("Худо, Ниуэ абадий бўлсин") | |
|
Мадҳия: Ко э Ики ҳе Лаги Файл:Ко э Ики ҳе Лаги - Антҳем оф Ниуэ (Инструментал).огг | |
|
| |
| Пойтахт | Алофи |
| Расмий тил(лар) | Инглиз тили ва Ниуэ |
| Этник гуруҳлар |
• 68.4% Ниуэликлар • 5.3% Қисман ниуэликлар • 29.3% Бошқалар |
| Этнохороним(лар) | Ниуэликлар |
| Ҳукумат |
Ягона, партиясиз парламентли конституциявий монархия |
• Монарх |
Чарлес ИИИ |
• Қиролнинг вакили |
Синди Киро хоним |
| Далтон Тагелаги | |
| Қонун чиқарувчи ҳокимият | Ниуэ Ассамблеяси |
| Суверен давлат ( | |
• Янги Зеландия билан эркин ассоциациялашган ўзини ўзи бошқариши |
1974-йил 19-октябр |
• БМТ томонидан ташқи сиёсатдаги мустақиллиги э’тироф этилган |
1994-йил |
| Майдон | |
• Бутун |
261.46 км2 |
• Сув (%) |
аҳамияциз |
| Аҳоли | |
• 2022-йилги рўйхат |
1,681 |
| • Зичлик | 6.71/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2021-йил рўйхати |
• Бутун |
$18.7 миллион (220-ўрин) |
• Жон бошига |
$11,100 (140-ўрин) |
| ЙИМ (номинал) | 2021-йил рўйхати |
• Бутун |
$43 миллион |
| Пул бирлиги | Янги Зеландия доллари (НЗД) |
| Вақт минтақаси | УТC−11:00 |
| Телефон префикси | +683 |
| ИСО 3166 коди | НУ |
| Интернет домени | .ну |
Бошқарув шакли
Конституциявий монархия. Ниуэ Янги Зеландия билан эркин қўшилган ўзини-ўзи бошқарувчи давлатдир. Ички масалаларни ўзи ҳал қилади. Ташқи сиёсати ва мудофаасини Янги Зеландия амалга оширади, Ниуэни маъмурий ва иқтисодий қўллаб-қувватлайди. Янги Зеландия монархи — Қирол Чарлес ИИИ давлат раҳбаридир. Аҳолиси Янги Зеландия фуқаролари ҳисобланади.
Ниуэда ижроия ҳокимиятини бош вазир ва уч нафар вазирдан иборат Вазирлар Маҳкамаси бошқаради.
Қонунчилик олий органи — бир палатали Қонунчилик Ассамблеяси. 14 нафар аъзо бўлиб, унинг ваколат муддати 3 йил.
“Ниуэ халқ партияси” асосий сиёсий кучдир.
Бўлиниши ва аҳолиси
Ниуэ ороллари 14 округга бўлинган. Маҳаллий аҳолининг миграция ниҳоятда катта. Янги Зеландияда 21 минг ниуэ фуқароси яшайди.
Инглиз тилидан ташқари ниуэ тили қўлланилади. Асосан насронийликка эътиқод қилинади.
Жойлашуви ва табиати
Ниуэ Тинч океани жанубий қисмида, Полинезияда жойлашган ўзини-ўзи бошқарадиган давлат тузилмаси. Янги Зеландия Қироллиги таркибига киради. Америка Самоаси, Кук ороллари ва Тонга билан денгиз орқали чегарадош.
Ниуэ шу номдаги маржон атолл, Тинч океанида жойлашган учта сув ости рифидан иборат. Доимий оқар сув манбаи бўлмаса-да, ер ости чучук суви етарли.
Ниуэ дунёдаги энг баланд маржон ороллари ҳисобланади. Энг юқори нуқтаси — Муталау тепалиги (68 метр). Иқлими — иссиқ ва мўтадил намчил. Йиллик ўртача ҳарорат — +26°C, ўртача ёғин 2180мм. Доимий кучли бўронлар Ниуэга ҳалокатли зарар етказади. Оролнинг катта қисми бўталардан иборат, ички туманлари тропик ўрмонлар билан қопланган. Оролда қушларнинг 31 тури учрайди.
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида бир нечта қўриқхоналар ташкил этилган. Хувалу ўрмони табиатни муҳофаза қилиш зонаси, Ҳакупу мерос обекти ва маданий парки, тулкиларнинг Тауга-Пека қўриқланадиган зонаси, Аноно денгиз қўриқхонаси шулар сирасидандир.
Тарихи
Бу ерга эрамизга қадар 1000-йилларда Тонга ва Самоадан полинезлар (моту, тафити) кўчиб келишган.
Орол 1774-йили британиялик денгизчи Жеймс Кук томонидан очилган. 1900-йили Ниуэ Буюк Британия империяси протекторатига айланди. 1901-йили Янги Зеландия босиб олди. 1974-йили Ниуэ мустақилликдан воз кечди ва Янги Зеландия ҳамдўстлигида ўзини-ўзи бошқарадиган давлат тузилмасига айланди. Аммо халқаро ва минтақавий муносабатларда мустақил иштирок этади. Жанубий тинч океани комиссияси ва Тинч океани ороллари форуми аъзоси.
Иқтисодиёти
Янги Зеландия ҳукумати Ниуэга салмоқли молиявий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда. Туризм ривожланмоқда, таро маҳсулоти экспорт қилинмоқда. Банан, кокос палмаси, сабзавотлар етиштирилади. Денгизда 390 минг квадрат километр иқтисодий ҳудудга эга, балиқчилик ва асаларичилик яхши ривожланган. Автомобил йўллари узунлиги — 128 км.
Ташқи сиёсати
Ниуэ Тинч океани мамлакатлари билан яқин алоқаларга эга. Тинч океани ороллари форуми, Британия Ҳамдўстлигининг ассоциалашган аъзоси. Африка, Кариб ҳавзаси ва Тинч океани минтақаси ташкилотига қўшилган.
Эътиборга молик маълумотлар
Ниуэнинг .ну интернет домени Швеция, Дания ва Нидерландия Қироллиги фойдаланувчилари орасида жуда машҳур. Чунки бу тилларда “ну” сўзи “ҳозир” деган маънони англатади. 2011-йил 3-августда орол осмонида, 20 километр баландликда метеороид портлади.
Адабиётлар
- Лазиз Раҳматов. «Дунё мамлакатлари: Австралиядан Ҳиндистонгача». Тошкент, 2019-йил