Нивелирлаш — геодезик ўлчашнинг бир тури; ер нуқталари баландликлари фарқи (нисбий баландлиги) аникланиб, улар орқали ушбу нуқталарни қабул қилинган бошланғич сатҳдан ҳисобланадиган баландликлари топилади. Ўзбекистон ҳудудида бажариладиган асосий геодезик-топографик ишларда нуқталар баландлигини Кронштадт (Санкт-Петербург) фуцҳтогининг нол чизиғи (штрихи)га нисбатан ҳисоблаш қабул қилинган (қаранг Мутлақ баландлик). Н.ни бажариш услубига қараб геометрик Н., тригонометрик Н., физик (гидростатик, барометрик ва аэро) Н. ва стереофотограмметрик Н. турларига бўлинади. Геометрик Н. горизонтал визир нур, тригонометрик Н. эса кия визир нур ёрдамида бажарилади. Стереофотограмметрик Н. бир жойнинг иккита қўш аэросуратларини махсус оптик асбоб (Мас, стереоскоп)да кузатиб ҳосил қилинадиган жой рел-ефи моделида ўлчаб бажарилади. Геометрик Н. нисбатан содда ва аниклиги юқори бўлиб, амалда жуда кенг қўлланади; тригонометрик Н. эса аниқлиги нисбатан паст, у тоғли ҳудудларда қўлланади. Катта ҳудудларнинг топофафик ҳариталарини тузишда стереофотограмметрик Н. асосий ҳисобланади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил