Зиёсферада исми Ниёз ва фамилияси Келгинбоев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ниёз Сулаймонович Келгинбоев (1914-йил, 23-феврал, Андижон. 1978-йил,1-декабр, Тошкент) – терапевт, 1965-йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, 1936-йилда тиббиёт фанлари доктори, 1967-йилда профессор каби унвонларга сазовор бўлган. 1935-йилда Тошкент тиббиёт академиясини тугатган. 1936-1939-йилларда Тошкент Врачлар малакасини ошириш институти терапия кафедрасида интерн-врач лавозимида ўз фаолиятини олиб борган. 1939-йилда Тошкент тиббиёт академияси патофизиология кафедрасида ассистент, 1940-1945-йилларда ҳарбий қисмларда врач, 1945-1950-йилларда Тошкент тиббиёт академияси госпитал терапия кафедрасида ассистент, ҳамда 1950-1958-йилларда доцент лавозимида фаолият олиб борган. 1959-1967-йилларда Ўлка медицинаси илмий тадқиқот институтида фармакотерапия лабораториясида, 1967-йилдан бўлими мудири сифатида фаолият олиб борган. Илмий ишлари фармакологияга оид. Кимёгар, ботаник ва фармакологлар билан ҳамкорликда строфантинни топиб, клиникага жорий этган. Юрак касалликларини гликозидлар билан даволаш устида тадқиқот олиб борган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил