Niyoziy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ниёзий (тахаллуси; исми Отаниёз Хўжаниёз ўғли, 1844 — Шовот тумани — 1928) — шоир, бастакор. К. Отаниёзовнинг отаси. Хивадаги Арабхон мадрасасида ўқиган. Араб, форс тилларини ўрганган, аруз илмини пухта эгаллаган. Хивадаги Абдуллахон мадрасасида мударрислик қилган (1920). Мумтоз шеъриятнинг турли жанрларида ижод қилган. Шеърларидан 3063 байтли девон тузган. Уларда халқ ҳаётининг турли томонлари акс этган. Н. Хоразм мақомлари учун чизиқли нота тизимини яратишда Комил Хоразмийта яқиндан ёрдам берган. Ўзи ҳам бир қанча куйлар яратган. Ҳасан Жабарутийнинг "Ажойиб ул-осор" ("Ажойиб ёдгорликлар") асарининг 7—9-дафтарларини араб тилидан форсчага таржима қилган (1907). Н.нинг адабий меросидан намуналар турли мажмуа ва баёзларга кирган, улар Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади (инв. №120, 121, 192)[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |