Nizak tarxon
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Низак тархон, Абул Хайёж (? —706) — Кўҳистондаги Бодхиз шаҳрининг меросий ҳокими (ВИИ аср ўртаси). Балхдаги Навбаҳор ибодатхонасининг бош коҳини Бармакни (қаранг Бармакийлар) ўлдир-гач (652), Балх ва Тоҳаристоннинг амалдаги ҳокими. Маҳаллий ҳокимларнинг араб босқинчиларига қарши ку-рашига раҳбарлик қилган. Балхдан жан. даги Дара-и Газ водийсидаги тоғ тепасида қурилган тош қалъа (Барбар ёхуд Фараздаз) Низак тархон томонидан арабларга қарши мудофаа мақсадида бунёд этилган. 701 йил Низак тархон Суғд подшоси Тархуннинг чақириғига кўра, Термизга, Халифаликдан ажралиб чиққан Собит ибн Қутба ва Мусо ибн Абдуллоҳга ёрдам бериш учун келган. 706 йил Қутайба ибн Муслим билан сулҳ битими имзолагач, арабларнинг Мовароуннаҳр шаҳарларига қилган ҳарбий юришларида қатнашган. Бироқ арабларнинг муваффақиятларидан хавфсираб, уларга қарши курашга отланган. Низак тархон Балх сипоҳбади, Марваруд шоҳи Базам, Толиқон шоҳи Сахрек (Сухроб ?), Форёб шоҳи Турсул ва Жузжон шоҳи ал-Жузжонийга нома йўллаб, уларни курашга даъват этган ва розилигини олган. Хулм йўлаги (тор дара)да бўлган жангда Қутайба ғолиб чиққач, Низак тархон Бағлон яқинидаги Фанж Жоҳ булоғи бўйига чекинган. Қутайба унга қарши укаси Абдураҳмонни илғор қилиб жўнатган, Низак тархон тоғдаги ал-Курза қалъасига жойлашиб мустаҳ-кам истеҳком барпо этган. Қалъага фа-қат биргина тор сўқмоқ йўл орқали чиқилган. Қутайба қалъани 2 ой қамал қилган. Қалъадагиларнинг озиқовқат захираси тугаган, кишилар орасида чечак касали тарқалган. Қутайба Низак тархон олдига элчисини юбориб унга омонлик, дахлсизлик бериш ҳақида ёлғон ваъда қилган. Бунга ишонган Низак тархон қалъадан чиқиб келганда уни ҳибсга олган ва 700 та сафдоши билан қатл эттирган.
Адабиёт
- История ат-Табарий, Т., 1987; Ка-мал иддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабо-язичним источникам ИХ — начала ХИИИ вв., Т., 1996.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |