Nizom Komil
Низом Комил (Низом Комилов) — таниқли таржимон, муҳаррир. 1937-йил 12-декабрда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган[1].
| Низом Комил | |
|---|---|
| Файл:Низом Комил.жпг | |
| Таваллуди |
12-декабр 1937-йил |
| Вафоти |
24-июл 2021-йил (83 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Таржимон Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги университет)да таҳсил олиб, у ерни 1960-йилда тугатган[1][2]. Дастлаб „Ёш гвардия“ (ҳозирги „Янги аср авлоди“) нашриётида муҳаррир ва бўлим мудири вазифаларида, кейинчалик эса Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ҳамда „Ўзбекфилм“ киностудиясида муҳаррир сифатида меҳнат фаолиятини олиб борган[3]. Нодар Думбадзе, Эрих Мария Ремарк, Фозил Искандар, Ирвин Шоу, Александр Беляев каби адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган[4].
Таржимонлик фаолияти
Низом Комил таржимасида чоп этилган асарлар рўйхати:
- „Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ“ [роман] (Эрих Мария Ремарк), „Янги аср авлоди“ нашриёти
- „Уч оғайни“ [роман] (Эрих Мария Ремарк), „Янги аср авлоди“ нашриёти
- „Ҳелладос“ [ҳикоя] (Нодар Думбадзе)
- „Кўрнамак“ [ҳикоя] (Нодар Думбадзе)
- „Оқ байроқлар“ [роман] (Нодар Думбадзе)
- „Абадият қонуни“ [роман] (Нодар Думбадзе)
- „Кукарача“ [қисса] (Нодар Думбадзе)
- „Тунги дарбон“ [роман] (Ирвин Шоу)
- „Қўшюрак“ [ҳикоя] (Фозил Искандар)
- „Акам“ [ҳикоя] (Сергей Довлатов)
- „Атиргулнинг тикони“ [ҳикоя] (Габриэл Гарсиа Маркес)
- „Бир умрнинг заволи“ [ҳикоя] (Стефан Свейг)
Унвонлари
Низом Комил адабиёт ва таржима соҳасига қўшган ҳиссалари учун 1997-йилда „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими“ фахрий унвони билан тақдирланган[5].
Вафоти
Низом Комил 2021-йилнинг 24-июл куни 84 ёшида вафот этди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Таниқли таржимон Низом Комил 84 ёшида оламдан о`тди“ (2021-йил 24-июл). Қаралди: 2022-йил 5-ноябр.
- ↑ „Низом Комил (1937—2021)“ (2017-йил 17-август). 2022-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-ноябр.
- ↑ „Низом Комилов (1937—2021)“ (2021-йил 24-июл). Қаралди: 2022-йил 5-ноябр.
- ↑ „Низом Комил ҳақида батафсил ма'лумот, таржимайи ҳол“ (2021-йил 11-октябр). Қаралди: 2022-йил 5-ноябр.
- ↑ „ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ОЛТИ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАН, МАДАНИЯТ, МАЪРИФАТ, ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВА ИЖОДИЙ СОҲАЛАР ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА“. ЛехУз.