Низомиддин Каломий – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган ҳиндистонлик тасаввуф шайхи. Дастлаб давлат ишларига машғул бўлиб, тавба мақомига етишганидан сўнг узлат ва риёзат билан шуғулланган. Ўттиз йилга яқин Деҳли шаҳридаги қўрғондан ташқарига чиқмасдан, ибодат қилган. “Насойим ул-муҳаббат”га ушбу шайх билан боғлиқ фасл Навоий томонидан қўшилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат.