Nizomiddin Maxmudov
Низомиддин Мамадалиевич Махмудов (1951 йилда туғилган) — филология фанлари доктори, профессор, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўзбек кафедрасининг собиқ мудири. Ҳозир ЎзР ФА Алишер Навоий номли Тил ва адабиёт институти директори. Тилшунослик адабиёцҳунослик, маънавият ва маърифат масалалари бўйича изланишлар олиб борган. Нашр этилган 300 га яқин асарларининг қирқдан ортиғи алоҳида китоблардир. Бир қатор илмий ишлари АҚСҲ, Туркия, Озарбайжон, каби хорижий малакатларда чоп этилган.
„Сўз эстетикаси“(1981), „Ўзбек тилидаги содда гапларда семантик-синтактик асимметрия“ (1984), „Гапда форма ва мазмун“(1984), „Ўзбек тилда иш юритиш“(1990), „Ўзбек тилини ўрганамиз. Расмли луғат“(1991), „Тил ва маданият“(1992), „Ўзбек тилининг мазмуний синтактикаси“(1992), „Туркча-ўзбекча, ўзбекча-туркча луғат“(Тошкент,1993; Анқара,1998),Ўзбек тилининг назарий граматикаси. Синтаксис"(1995), „Ўзимиз ва тилимиз“(1997), „Тил“(1998), „Маърифат манзаралари“(1999), „Комиллик калити. Маънавиятдан ўзбекча-русча-ингилизча луғат“(1999, 2006), „Ўқитувчи нутқи маданияти“(2009), „Тилимизнинг тилла сандиғи“(2011) каби китоблар шунингдек, ўрта мактабларнинг В-ИХ синфлари учун „Она тили“ дасрликлари муаллифидир. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Н. Й.М
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |