Ноа Потховен (нидерл. Ноа Потҳовен; 2001-йил 18-декабр, Арнем ва Гелдерланд, Нидерландия – 2019-йил 2-июн, Нидерландия) – голландиялик фаол, ўлим ҳуқуқи учун курашувчи, руҳий саломатлик ҳақида китоб муаллифи[1]. Унинг ўз жонига қасд қилиши бутун дунёда катта акс-садо уйғотган.

Ноа Потховен
Таваллуди 2001-йил 18-декабр
Вафоти 2-июн 2019-йил
 Нидерландия

Биографияси

Ноа ҳаётининг аксарият қисмини узоқ давом этган тушкунлик ва руҳий зарбадан кейинги изтироблар билан ўтказган. У доимий равишда ваҳима ҳолатларидан азият чеккан, шунингдек асаб тизимидаги муаоммо туфайли иштаҳа йўқолишидан азият чеккан. 11 ёшида у мактабда бўлиб ўтган баурам кечасида жинсий тажовузга учраган. 14 ёшида эса икки эркак томонидан зўрланган. Ноа бу ҳақда ҳеч кимга айтмаган, ҳатто ота-онаси ҳам узоқ вақт давомида содир бўлган зўрлаш ҳақида билишмаган[2]. Онаси бу ҳақда Ноанинг ўз жонига қасд қилиш арафасида ёзган хайрлашув мактубларидан бирида ўқиган.

Ноа оғир реабилитация курсини ўтаган, аммо аҳволи яхшиланмаган, аксинча унда айбдорлик ҳисси ривожланган. У „Ғалаба қозониш ёки сабоқ олиш“ номли китоб ёзиб, унда ўзининг барча азоб-уқубатлари ва кулфатларини тасвирлаган. Китоб муваффақият қозонган[3][4], аммо бу Ноага енгиллик келтирмаган. 17 ёшга тўлганидан сўнг, Ноа мустақил равишда Голландия клиникаларидан бирига эвтаназия илтимоси билан мурожаат қилган. Шифокорлар уни бундай қарор қабул қилиш учун жуда ёш деб топиб, 21 ёшга тўлгунга қадар кутишни тавсия этишган.

Ноа Потховен 2019-йил 2-июнда вафот этган, қизнинг ўлими ҳақида синглиси хабар берган. Ноа даставвал сув ва овқатдан воз кечиб, ўзини очликдан ўлгудай ҳолга келтирган. Ота-онаси ва шифокорлар Ноани унинг хоҳишига қарши даволамасликка рози бўлишган[5][6]. Унинг ўлимидан сўнг, кўплаб Голландия ва жаҳон оммавий ахборот воситалари Ноанинг ўлими фаол эвтаназия натижасида содир бўлган деб нотўғри хабар тарқатишган[7][8][9][10][11][12].

Рим папаси Франсиск Ноанинг ўлимига шундай муносабат билдирган: „Эвтаназия ва ўз жонига қасд қилишга кўмаклашиш – барчамиз учун мағлубиятдир. Биз азоб чекаётганларни ҳеч қачон тарк этмаслигимиз, таслим бўлмаслигимиз, аксинча умидни тиклаш учун ғамхўрлик қилишимиз ва севишимиз керак“[13].

Манбалар

  1. ↑ Сенай Бозтас.. „Аwард-wиннинг теэн wритер Ноа Потҳовен чоосес то диэ дуэ то 'унбеарабле суфферинғ“. Дутч Неwс (2019-йил 5-июн). 2019-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-январ.
  2. ↑ Эвтаназия, которой не било: Как СМИ по всему миру писали о смерти 17-летней Ноа Потховен
  3. ↑ Пим Роэлофс.. „Ноа wинт прижзен мет боэк овер депрессиэс эн анорехиа“ (нл) (2019-йил 23-март). 2019-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-январ.
  4. ↑ „Уитреикинг ван де публиэксприжс эн вакжурйприжзен БоэкГоуд 2018“ (нл). Боукгоэд (2019-йил 22-март). 2019-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-январ.
  5. ↑ „В Нидерландах умерла 17-летняя девушка, которая добивалась права на эвтаназию. В 14 лет она стала жертвой изнасилования“. 2019-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-январ.
  6. ↑ „Изнасилованная девушка добровольно лишила себя жизни: кому нужна эвтаназия“. 2019-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-январ.
  7. ↑ Шаннон Баккер.. „НУчеcкт: Доод Недерландс меисже wерд онтеречт эутҳанасиэ геноэмд“ (нл). НУ (2019-йил 5-июн). 2019-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-январ.
  8. ↑ Жон Ҳенлей.. „Дутч гирл wас нот 'легаллй эутҳанисед' анд диэд ат ҳоме“ (2019-йил 5-июн). 2019-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-январ.
  9. ↑ „Медиа мисрепорт Дутч теэн Ноа Потҳовен'с деатҳ ас эутҳанасиа“. Деуцче Wелле (2019-йил 5-июн). 2019-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-январ.
  10. ↑ Одеро Чарлес.. „Cоурт аллоwс теэнагер wҳо wас рапед бй тwо мен то легаллй энд ҳер лифе“. Стандард Дигитал (2019-йил 5-июн). 2019-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-январ. „Ноа аппроачед а эутҳанасиа cлиниc ин Деcембер анд wас грантед эутҳанасиа беcаусе ҳер cасе мет алл тҳе cондитионс реқуиред бй лаw синcе тҳе праcтиcе wас легалисед ин тҳе Нетҳерландс ин 2002.“.
  11. ↑ „সরকারি তত্ত্বাবধানে নয়, বাড়িতেই মৃত্যু নোয়ার“ (деадлинк). Анандабазар Патрика (2019-йил 5-июн). 2019-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-июн.
  12. ↑ „শৈশবে ধর্ষণের মানসিক যন্ত্রণা সহ্য করতে না পেরে আত্মহত্যার পথ বেছে নিলেন যুবতী“ (деадлинк). Неwс18 Бангла (2019-йил 5-июн). 2022-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-июн.
  13. ↑ „Выжить нельзя умереть: честная история Ноа Потховен“. 2020-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-январ.