Nobar hammomi

38°04′28″Н 46°17′38″Э / 38.07444°Н 46.29389°Э
Нобар ҳаммоми — Эроннинг Табриз шаҳридаги тарихий жамоат ҳаммомларидан бири. Табризнинг қадимги дарвозаларидан бири Нобар дарвозаси яқинида, шаҳарнинг марказида қурилган. 700 метр квадрат жойни эгаллаган ҳаммом 1994-йилгача жамоат ҳаммоми сифатида фойдаланилган. Унинг харобалари Шарқий Озарбайжон устони Маданий мерос ташкилоти томонидан қайта тикланган ва Эрон миллий меросининг бир қисми сифатида рўйхатга олинган.
Меъморчилиги
Эрондаги бошқа ҳаммомлар каби Нобар ҳаммомининг ҳам тор йўлакчаси, Сарбино (одамлар кийиниб, ечинадиган жой), исистиш маркази, сув ҳавзаси ҳамда ғишт ва кошинлар билан безатилган Ғармхонаси (ювиш қисми) мавжуд. Бундан ташқари, шоҳ оилалари учун мўлжалланган Шоҳнишин деб номланган шахсий ҳаммом хоналари мавжуд эди.
Қайта тикланиши
Нобар ҳаммомининг қайта тикланиши 6 йил давом этди. Реставрациядан кейин у жиҳозланиб, дарахт қисмлари ва чойхонага бўлинган анъанавий ресторанга айлантирилган. Юқори қаватда кабоблар ва бошқа маҳаллий таомлар ҳамда ширинликлар тақдим этилади.