Нобел мукофоти (инглизча: Нобел Призе) — буюк илмий изланишлар, инқилобий ихтиролар ёки маданият ва жамиятнинг ривожига катта ҳиссалар қўшганлиги учун ҳар йили тақдим этиладиган энг нуфузли халқаро мукофотлардан бири.

Нобел Мукофоти

Нобел мукофотининг соҳибига тақдим этиладиган медал.
Мукофот соҳаси Физика, кимё, адабиёт, тинчлик, физиология ёки тиббиёт ҳамда иқтисодиёт соҳаларидаги улкан ҳиссаси ва илмий кашфиётлари учун
Ташкилотчи  Швеция Академияси, Швеция Қироллиги Фанлар Академияси, Каролинска Институти, Норвегия Нобел Қо`митаси
Мамлакат Швеция, Норвегия
Биринчи берилган йили 1901
Расмий вебсайти

Нобел мукофотлари — ҳар йили буюк ишлар учун бериладиган халқаро мукофот. Таъсис этувчиси А. Б. Нобелнинг (к,. Нобеллар) васиятига кўра, ундан кейин қолган маблағ асосида Нобел жамғармаси ташкил этилди; шу жамғармага ҳар йили келиб тушадиган даромад 5 қисмга тенг бўлиниб, ирқи, миллати, жинси ва динидан қатъи назар, физика, кимё, физиология ёки тиббиёт соҳасидаги кашфиётлар, бадиий асарлар, халқлар дўстлиги ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлида кўрсатилган фаолият учун берилади (1968-йилда Швеция давлат банки ўзининг 300 йиллиги муносабати билан иқтисод фанлари соҳасидаги ютуқлар учун бериладиган қўшимча Нобел мукофотини таъсис этган).

Нобел мукофоти Алфред Нобел тасвири туширилган олтин медал, диплом ва миқдори Нобел жамғармасидаги даромадга боғлиқ 10,000,000 СЕК (917,998.58 УСД) бўлган маблағдан иборат. Алфред Нобелнинг васиятига кўра, Нобел мукофотини бериш вазифаси Стокголмдаги Қироллик Фанлар Академиясига (физика, кимё, иқтисод фанлари бўйича), Стокголмдаги Қироллик тиббиёт-жаррохлик институтига (физиология ёки тиббиёт бўйича) ва Стокголмдаги Швеция академиясига (бадиий асарлар бўйича) топширилган. Тинчликни мустаҳкамлаш 4 йўлида кўрсатилган фаолият учун биринчи Нобел мукофотини Норвегия парламентининг Нобел комитети аъзолари беради. Тинчлик мукофотидан ташқари ҳамма мукофотлар фақат индивидуал тарзда берилади. Вафот этганларга Нобел мукофоти берилмайди. Нобел мукофотини топшириш тантанаси Стокголм ва Ослода Алфред Нобел вафот этган кун (10-декабр) да ўтказилади. Биринчи мукофот 1901-йил топширилган. Нобел мукофотини 1901—2003-йилда 565 киши олган[1].

Алфред Нобелнинг васиятига кўра, моддий тарафдан қувватланиб, 1895-йилда татбиқ этилган қуйидаги беш йўналиш бўйича мукофотлар мавжуд:

Ҳозирги вақтда Нобел мукофотининг қиймати 10 млн швед кронаси (1,3 млн $ атрофида)га тенг.

Яна қаранг

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил