Nobellar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нобеллар — швед ихтирочилари ва саноатчилари. Э м Мануэл Нобел (1801.24.3 - 1872.3.9) - сув ости миналари ихтирочиси. 1842—59 йилларда Петербург (Россия)да яшаган, у ерда механика заводига асос солган. Алфред Бернҳард Нобел (1833. 21.10 — 1896.10.12) — динамит ихтирочиси. Эм Мануэл Нобелнинг ўғли. 1867-йилда динамит тайёрлашга Ан-глиядан патент олган. Динамит ишлаб чиқарадиган корхона эгаси. Кўп мамлакатларда динамит ишлаб чиқариш фабрикалари қурган. Лондон Қироллик жамияти ва Швеция Фанлар академияси аъзоси. Нобел мукофотлари таъсис қилиш ҳақида васият қилган. Людвиг Нобел (1831.27.7 - 1888.12.4) - корхона эгаси, станоклар конструктори. Эммануэл Н.нинг ўғли. Петербургдаги отаси асос солган корхонани "Людвиг Нобел" номли йирик машинасозлик заводига айлантирган. 1871-йил ака-укалари Роберт ва Алфредлар билан биргаликда Боку (Озарбайжон) да нефт саноати корхонаси (1879-йилдан "Ака-ука Нобеллар ҳамкор-лиги")га асос солган. Эммануэл Нобел (1859.22.6 - 1932.31.5) - Людвиг Н.нинг ўғли. Петербургда "Ака-ука Нобеллар ҳамкорлиги"ни, "Людвиг Нобел" жамияти ва бошқа корхоналарни бошқарган (1888—1917).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |