Нобилитет (лотинча нобилитас – юқори табақа, оқсуяк) – Рим республикасида милоддан аввалги ИИИ аср бошига келиб, патрисийлар билан плебейлар ўртасидаги кураш натижасида шаклланган ҳукмрон табақа. Нобилитет давлатнинг олий мансабларини эгаллаш ҳуқуқига эга эди. Нобилитет аристократик республиканинг сиёсат анъаналарини сақловчилари ҳисобланган, лекин унинг орасидан сиёсий мухолифлар ҳам чиққан. Императорлар даврида эски Нобилитет га мансублик илгаригидек аҳамият касб этмаган. Кенг маънода (қад. муаллифларда) Нобилитет— „халқ“, „қора халқ“нинг зидди бўлган „юқори табака“, „оқсуяк“.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил