Nodar Dumbadze
Думбадзе Нодар Владимирович (1928.14.7 - Тбилиси - 1984-йил, 3-май) — грузин ёзувчиси. Илк ҳикоялар тўпла-ми — „Қишлоқ болалари“ (1958). Дастлабки йирик асарлари — „Мен, бувим, Илико ва Илларион“ (1960) қиссаси ва „Қуёшни кўряпман“ (1962) романида Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги грузин қишлоқларининг оғир ҳаёти акс этган. „Қуёш кечаси“ (1967), „Оқ байроқлар“ (1972) романларида замонавий муҳим ижтимоияхлоқий масалалар кўтарилган. „Абадият қонуни„ (1978)да инсоннинг жамиятдаги ўрни, яшашнинг маъноси мавжуд ҳаётий лавҳалар, шахслар орқали акс эттирилган. Д. асарлари чуқур лиризм билан суғорилган, уларда драматизм юмор билан уйғунлашиб кетган. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган ("Қуёшни кўряпман", 1969; "Қўрқманг онагинам", 1982; "Абадият қонуни", 1983 ва б.). "Абадият қонуни" асари асосида ўзбек тилида телеспектакл яратилган (1985).
Таниқли грузин адиби Нодар Владимирович Думбадзе 1984-йил 3-майда Грузиянинг Тбилиси шаҳрида вафот этган.
ҲЕЛАДИС
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |