Нодир-ер элементлари, сийрак-ер элементлари —Менделеев даврий системасининг 111 гуруҳида жойлашган кимёвий элементлар: иттрий Й, лантан Ла ва 14 та лантано-идлар. Баъзан скандий Сc ни ҳам шу элементлар жумласига киритилади. Н.-ер э. табиатда ўзаро бирга учрайди, кимёвий хоссалари ҳам ўхшаш. Кумуш каби оқ, ҳаво кислороди таъсирида оксид парда ҳосил қилганлиги сабабли қораяди. 2 гуруҳчага бўлинади: серий гуруҳчаси (Ла, Cе, Пр, Нд, См, Эу) ва иттрий гуруҳчаси (Й, Гд, Тб, Дй, Ҳо, Эр,Тм, Йб, Лу). [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил