Зиёсферада исми Нодир ва фамилияси Ҳайдаров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Хайдаров Нодир Қодирович (аксарият нуфузли манбаларда: Ҳайдаров Нодир Қодирович; 1987-йил 24-август, Бухоро, Бухоро вилояти, ЎзССР, СССР) — ўзбек неврологи, стоматологи, доценти ва тиббиёт фанлари доктори[1]. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати (2019-йилдан) ва Тошкент давлат стоматология институти ректори (2020-йилдан)[2][3]. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси[4][5].

Хайдаров Нодир Қодирович
Таваллуди 1987-йил 24-август (1987-08-24) (39 ёш)[манба керак]
СССР, ЎзССР, Бухоро вилояти, Бухоро[манба керак]
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Миллати Ўзбек
Соҳаси неврология, стоматология
Иш жойлари Тошкент давлат стоматология институти
Институтлар Бухоро давлат тиббиёт институти

Биографияси

Н. Қ. Хайдаров 2003—2010-йилларда Бухоро давлат тиббиёт институтида таҳсил олган.

2018-йилдан Тошкент давлат стоматология институтида „Неврология“ кафедраси мудири, Болалар стоматологияси факултети декани лавозимларида фаолият юритган.

2019—йилда халқ депутатларининг Тошкент шаҳар кенгаши депутати этиб сайланган

2020-йилда Тошкент давлат стоматология институтига ректор лавозимига тайинланган[1][2][3].

2020-йилда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси бўлган[4][5].

Манбалар