Зиёсферада исми Нодир ва фамилияси Жумаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Нодир Ҳосиятович Жумаев (туғ.1976-йил 18-феврал, Тошкент) — ўзбек молиячиси, иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси[1].

Нодир Ҳосиятович Жумаев
 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1976-йил 18-феврал (1976-02-18) (50 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР
Сиёсий партияси Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси
Маълумоти Тошкент молия институти

Ҳаёти

Нодир Жумаев 1976-йил 18-февралда Тошкент шаҳрида туғилган. 1997-йилда Тошкент молия институтини[2] тугатган, 2001-йилда эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Ўзбек, инглиз ва рус тилларини яхши билади[3].

1996—2002-йилларда Марказий банкда етакчи иқтисодчи, бошқарма бошлиғи, сўнгра бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2002—2006-йилларда Тошкент молия институти доценти, кафедра мудири[2].

2005—2009-йилларда Банк-молия академияси илмий иш профессори.

2009—2010-йилларда Нодир Жумаев Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг молия-хўжалик фаолияти бўйича проректори лавозимида ишлаган[4]. 2010-йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

2010—2012-йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, 2012—2015-йилларда эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимларида ишлаган.

2017-йилдан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси профессори[5].

2020-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фраксияси а’зоси. Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси[6].

Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://www.лех.уз/ру/доcс/5111964
  2. ↑ 2,0 2,1 „архив нусхаси“. 4-май 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-ноябр 2021-йил.
  3. ↑ „Депутаты“. парлиамент.гов.уз. 4-май 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-ноябр 2021-йил.
  4. ↑ ҳттпс://www.интернаука.орг/аутҳорс/зҳумаэв-нодир-ҳосиятович
  5. ↑ „Кандидаты“ (русча). элеcтионс.уз. Қаралди: 4-май 2021-йил.[сайт ишламайди]
  6. ↑ „Главная“. ЎзЛиДеП. Қаралди: 4-май 2021-йил.