Nodir Normatov
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Нодир Норматов (1950-йилнинг 24-декабрида Сурхондарё вилояти, Шеробод туманидаги Пошхурд қишлоғида туғилган) – ўзбекистонлик ижодкор. „Бисот“ (1982), „Жазо“ (1985) ҳамда „Жарликдан қушлар учди“ каби асарлар муаллифи[1].
Меҳнат фаолияти
ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факултетида таҳсил олган (1967-1972).
- Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли филмлар киностудиясида режиссёр ёрдамчиси, муҳаррир, диафилмлар бўлими бош муҳаррири(1972-1974).
- „Саодат“ журналида (1974-1979), „Совет Ўзбекистони“ журналида (1979-1983), „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“ газетасида (1983-1989) , Ўзбекистон Маданият фондида (1989-1991) турли лавозимларда хизмат қилган.
- 1997-йилдан эътиборан Ўзбекистон Бадиий Академиясида бош мутахассис, Халқаро Алоқалар марказида тижорат директори, 1998-йилдан бошлаб „Санъат“ журналининг бош муҳаррир ўринбосари, 2000-йилдан бош муҳаррир вазифаларида хизмат қилди. 2009-йилдан Ўзбекистон Бадиий Академияси Ахборот ва халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.
Асарлари
Ижодкор Нодир Норматовнинг „Кўҳи танг ҳикоялари“ (1977-йил), „Бисот“ (1982), „Жазо“ (1985), „Жарликдан қушлар учди“ (1986), „Исмоил тоғанинг тарозиси“ (1987), „Дарахт тагидаги одам“ (1988), „Баригал“, „Рўзи Чориевнинг сўнгги васияти“, „Камалак яшайдиган уй“, „Зулайхо дарахти“(2016) каби гўзал ва бетакрор асарлари мавжуд.
Таржима қилинган асарлари
Шоир ижодининг мафтункорлиги ва ўзига тортиши чет эллик таржимонларни Нодир Норматов шеърларини таржима қилишга ундаб келмоқда. Жумладан, „Кумуш ёнғоқлар“, „Жазо“, „Исмоил тоганинг тарозиси“ қиссалари ва бир қатор ҳикоялари Санкт – Петербурглик ёзувчи Ганна Немирко томонидан рус тилига таржима қилиниб, „Голубие орехи“ (1990) номида чоп этилган[2].
Таржималари
Нодир Норматов ҳам таржима соҳасида сезиларли ишлар амалга оширган. Хусусан, Сурия ёдгорликларидан „Панднома“ (Г.Норматова ҳамкорлигида), К.Паустовскийнинг „Исаак Левитан“ қиссаси, А.Несиннинг „Ломакон“ песаларини маҳорат билан таржима қилган.
Мукофотлари
Ёзувчи бадиий ижоддаги ютуқлари учун 2010-йилда „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан тақдирланди[3]. [4]
Манбалар
- ↑ ҳттпс://зиёуз.уз/озбек-насри/нодир-норматов/
- ↑ ҳттпс://китобхон.cом/оз/ёзувчи/норматов_нодйр
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-август.
- ↑ ҳттпс://нспи.уз/элеcтрониc-боок/1978[сайт ишламайди]
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |