Нодир девонбеги мадрасаси (асл номи: Надр девонбеги мадрасаси) — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (1630—31). Нодир девонбеги маблағига қурилган. Хожа Аҳрор хонакохи ёнида жойлашганлигидан баъзан халқ орасида Хожа Аҳрор мадрасаси ҳамда қуёш ва шерлар тасвири туширилгани учун кичик Шердор Мадраса номи билан ҳам юритилади. Нодир Девонбеги мадрасаси (Самарқанд)м. бир қаватли, ҳовлисининг 2 томонида айвон, ҳужралар, масжид ва дарсхона жойлашган. Бош тарзидаги пештоқ айвон безакларига ўзаро уйғунлаштириб феруза, яшил ва сариқ рангларда майда ва жимжима-дор нақшлар билан нафис безатилган. Гумбаз ости тоқи ва багаллари безагида устанинг ижодий эркинлиги кўзга ташланади. А. Ҳаққулов бошчилигида таъмирланган (1980).[1]

Мадраса
Нодир девонбеги мадрасаси
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Самарқанд вилояти
Шаҳар Самарқанд
Манзил Хўжа Аҳрор Вали МФЙ
Мактаб йўналиши сунний
Мулкдор Давлат мулки
Мадраса тури Катта
Меъморий услуб Ўрта Осиё меъморчилиги
Бинокорлик ташаббусчиси Нодир девонбеги
Ҳомийлар Нодир девонбеги
Бинокорлик 1630-йил—1631-йил
Мақоми Давлат ҳимоясида
Қурилиш материали Пишиқ г'ишт

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил