Нодир девонбеги хонақоҳи (асл номи: Надр девонбеги хонақоҳи) — Бухородаги меъморий ёдгорлик. Бухоро хонлиги ҳукмдори Имомқулихоннинг вазири ва тоғаси Надр девонбеги (Надр мирзо Тоғай ибн Султон) қурдирган (1620—1621). Хонақоҳ Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган.

Нодир девонбеги хонақоҳи
Муқобил номлари Нодир девонбеги хонақоҳи
Надр девонбеги хонақоҳи
Умумий маълумот
Мақоми Тарихий обида
Тури Хонақоҳ
Шаҳар Бухоро
Мамлакат Ўзбекистон
Қурилиши бошланган 1620—1621-йиллар
Техник ҳолати
Материал пишган ғишт, ёғоч, ганч
Қаватлар сони 2

Тарихи

Нодир девонбеги хонақоҳи 1620-йилда ҳовуз билан бир пайтда бунёд этилган. Хонақоҳлар асосан қаландар ва дарвешлар учун яшаш жойи сифатида ишлатилган. Мазкур хонақоҳ кўп хонали бўлиб, икки минорасимон катта равоқдан ташкил топган, унинг 28 устундаги майда равоқчалари мавжуд. Нодир девонбеги хонақоҳида марказий гумбазли залининг уч томонида эшик, ғарб томонида эса меҳроб мавжуд. Хонақоҳнинг бурчакларида эса ҳужралар бўлган. Маълум муддат хонақоҳ мадраса ва узоқ ўлкалардан келганлар учун бошпана ва масжид вазифасини бажаради[1]. Мазкур хонақоҳ Мулла Шамсиддин гузарида жойлашган бо’либ, 14 ҳужраси мавжуд бо’лган. Вақф ҳужжатларига ко’ра, хонақоҳ г’арбида Мирзо Абоқи Арбоб Мирзо Ҳусайн ҳовлиси, шарқи ва шимолида ё’л, жанубида эса ҳовуз бо’лган. Мазкур вақф ҳужжати “Надр Девонбеги мадрасаси, ҳовузи ва хонақоҳи вақфи” деб қайд этилган. Тадқиқотчи олим Абдусаттор Жуманазаров ушбу хонақоҳ вақф ҳужжатларини о’рганган бо’либ, мазкур ёдгорликни дастлаб масжид бо’лганлигини ёзади. Унинг фикрига ко’ра ёдгорлик дастлаб жоме’ масжиди бо’лган кейинчалик эса хонақоҳга айлантирилган[2]. Мазкур хонақоҳда ҳозирги кунда Бухоро давлат музей-қўриқхонаси таркибидаги Қадимги Варахша ва кулолчилик санъати тарихи музейи фаолият юритиб келмоқда. Мазкур музей 1991-йилда ташкил этилган ва 2017-йилда Қадимги Варахша ва кулолчилик санъати тарихи музейи сифатида қайта номланиб, кўргазмалари ўзгартирилган.

Меъморчилиги

Нодир девонбеги хонақоҳи Ўрта Осиё меъморчилиги услубида бунёд этилган. Хонақоҳ Лабиҳовуз ансамблида ҳовуз билан бирга бунёд этилган бўлиб, Пештоғи ҳашаматли, равоғининг қаноси анча баланд, улуғвор, айрим ерларида эса кошинларнинг парчалари сақланиб қолган. Икки томонидаги таги қиррали гулдаста-мезаналар олд кўринишига салобат беради. Хонақоҳнинг 2 ёнидан ҳам ҳужраларга кириладиган эшиклари бўлган. Деворлари бир неча бор таъмирланганидан (1914—1916-йилларда Бухоронинг охирги амири Саййид Олимхон томонидан таъмирланган) асл кўриниши ўзгарган. Нодир девонбеги хонақоҳи симметрик тарҳли (27,5Х25 метр), кираверишда айвон, хонақоҳ (11,2Хлл,2 метр) ва унинг ён томонларида 2 қаватли дарвишлар ётоғи бўлган. Гулдасталар ичидаги айлана зина билан бино тепасига чиқилади. Хонақоҳ улкан гумбазли, деворларига тахмонлар ишланган. Ундаги серҳашам нақшлар сақланмаган. Пештоқ равоғидаги 3 тобадонни ганчкори панжаралар безаган. Нодир девонбеги хонақоҳининг ҳозирги кўриниши ўзгариб муҳташам, салобатли, кўркам иншоотга айлантирилган.[3]

Манбалар

  1. ↑ Бухоро тарихий обидалари географияси 2020, с. 27-28.
  2. ↑ Абдусаттор Жуманазар 2017, с. 233.
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиётлар

Илмий адабиётлар

  • Баҳромов Қ, Шодиева Н. Бухоро тарихий обидалари географияси. Бухоро: Дурдона нашриёти, 2020 — 129-бет. 
  • Абдусаттор Жуманазар. Бухоро таълим тизими тарихи. Тошкент: Академнашр, 2017 — 592-бет. ИСБН 978-9943-4728-2-2.