Зиёсферада исми Нодирбек ва фамилияси Ёқуббоев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Нодирбек Ёқуббоэв (2002- йил 23-январ, Тошкент) — ўзбекистонлик шахматчиси, гроссмейстер (2019-йил). Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиби (2016, 2018, 2020). Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-шахмат Олимпиадаси чемпиони. Ўзбекистон ифтихори медали соҳиби.

Нодирбек Ёқуббоев

Туғилган санаси: 2002-йил 23-январ (2002-01-23) (24 ёш)
Туғилган жойи: Хоразм Oʻzbekiston
Унвони: Гроссмейстер (2019), халқаро спорт устаси (2017)
Максимал рейтинги: 2630 (2021-йил)
Ҳозирги рейтинги : 2620[1]
Мукофотлари:

Oʻzbekiston iftixori

Таржимаи ҳол

2016-йилда Нодирбек Ёқуббоев 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди[2] ва илк марта шахмат бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди[3]. 2017-йилда Осиё чемпионатида 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича  ғолиб чиқди[4]. 2018-йилда Нодирбек Ёқуббоев  Ўзбекистон чемпионатида   иккинчи марта шахмат бўйича ғолиб бўлди[5], 2020-йилда эса бу муваффақиятни учинчи марта такрорлади[6]. 2021-йилда Нодирбек Ёқуббоев Марказий Осиё мамлакатлари учун ФИДЕ ҳудуди турнирида иккинчи ўринни тутди ва шахмат бўйича ФИДЕ Жаҳон кубогида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди[7]. 2021-йилда Сочидаги Жаҳон чемпионатида у иккинчи босқичга чиқди ва у чехиялик гроссмейстер Давид Наварага 0,5:1,5 ҳисобида ютқазди.

2018-йилда шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоасини ҳимоя қилган[8].

2021-йил ноябр ойида Ригада Нодирбек Ёқуббоев „ФИДЕнинг катта Швейсарияси“ турнирида 54-ўринни эгаллади[9].

Турнирлардаги муваффақияти учун ФИДЕ томонидан Нодирбек Ёқуббоевга 2017- йилда халқаро уста (ИМ)[10] ва 2019-йилда халқаро гроссмейстер (ГМ) унвонлари тақдим этилди.

Нодирбек Ёқуббоэв Қатар Мастерс 2023 турнирида 21 ёшли ўзбекистонлик ГМ Нодирбек Абдусатторовни блиц плей-оффда 2:0 ҳисобида мағлуб этиб турнир ғолибига айланди[11]..

Манбалар

Ҳаволалар