Nodirshoh
- Википедияда исми Нодир бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Нодиршоҳ афшор, Нодирқули (1688-йил 22-октабр - 1747-йил 19-июн) – (1736-1747) - Афшорлар сулоласи асосчиси. Кавказдан Ҳинд дарёсигача бўлган ҳудудда империя ташкил қилган.
Нодир Хуросонда туг'илган. Ёшлигида уни Нодирқули деб чақиришган. Отаси туркманларнинг афшор уруг'ига мансуб эди. Нодирқули 18 ёшида Хоразм о'збеклари томонидан онаси билан бирга қул қилиб ҳайдаб кетилганди. Орадан кўп о'тмай қулликдан қочиб Хуросонга қайтиб келди ва о'ша ерларда маҳаллий ҳокимлар қо'шинида хизмат қила бошлади. Нодирқули икки марта қароқчилар то'дасига сардорлик қилган. Нодирқулининг номи тез орада маҳаллий ҳукмдорларга ма'лум бо'либ, унинг хизматидан фойдаланишни ко'злашди. Бобулбек ҳузурида хизматда бўлган Нодирқули унинг қизини о'г'ирлаб уйланади. Бу никоҳдан Ризоқули туг'илди.
1722-йили Исфаҳонни г'илзойлар эгаллашгач, Эрондаги афг'онлар ҳукмронлиги бошланди.
Нодирнинг ҳаракатларидан хабардор бўлган Келатда яшовчи амакиси уни шаҳарда қароқчилик билан шуг'улланётган афг'онларни қувишга чақирди. Нодирқули қисқа муддат ичида шаҳарда тартиб о'рнатди. Кейин Машҳадга юриш қилиб уни сейистонликлардан тортиб олди. Нодирнинг номи бутун мамлакатга тарқалди. Шундан со'нг амакиси Нодирга қароқчиликни ташлаб босқинчиларни мамлакатдан қувиш кераклигини тушунтирди. У шундай деган: "Фақат шу ё'л билангина қилмишларингни шоҳ олдида оқлашинг мумкин, акс ҳолда, эртами-кечми сени шармандали о'лим кутади".
Нодир 1726-йили 3 минг қо'шин билан афг'онларга қарши куч то'плайптган ёш шоҳ Таҳмасп ИИ га қо'шилиш учун Мозандаронга борди. Нодирқули Эроннинг ба'зи ҳудудларини назорат қилаётган сафавий шоҳи Таҳмаспдан қилмишлари учун кечирим со'ради ва енгилмас деб тасаввур қилинган афг'онларни Эрондан. қувиб чиқаришда ёрдам беришини айтди. Шоҳ унинг узрини қилиб хизматга олди. Нодир Таҳмаспни буйруг'и билан Астрободга юриш қилди. Нодир қо'шини Фарнободда туркманларни енгиб Астрободни ишг'ол қилди ва улар то'плаган барча хазинани қо'лга киритди. Бунга миннатдорлик рамзи сифатида Таҳмасп ИИ Нодирга султон унвонини берди. 1729-йили Нодирқули қо'шини Дамг'он яқинида афг'онларни тор-мор келтирди ва Афг'онистонга суриб ташлади. У о'з амакиси Келат ноибини о'лдириб афг'онларнинг 7 йиллик ҳукмронлигига барҳам берди. Таҳмасп Нодирни кучайиб кетишидан хавфсираб ҳарбий ҳаракатларни то'хтаришини буюрди, бироқ Нодир шоҳ саройига келиб давлатда юқори лавозимни талаб қилди. Таҳмасп ИИ унга Хуросон, Мозандарон, Сейистон ва Кермон вилоятларини топширди. Шунингдек, Хуросонда о'з номидан танга зарб қилишига ҳам рухсат этди.
Нодирқули бироздан со'нг қо'шинини Озарбайжон ва Ироқи Арабни эгаллаб турган туркларга қарши бошлади. Нодир Армонистонга г'олибона юрди, лекин Таҳмасп ҳарбий ҳаракатларга аралашди ва Нодир эгаллаган барча ерларни бой бериш билан бирга Эронни бир қисмини туркларга топширишга мажбур бо'лди.
Нодир оммада турклар билан тузилган сулҳга нафрат уйг'ота олди. Нодирқули 1732-йили Таҳмаспни тахдан аг'дариб, о'рнига балог'атга етмаган о'г'ли Аббос ИИИ ни тахтга о'тказди ва о'зини шоҳ оталиг'и деб э'лон қилди.
Нодирқули Эрон шоҳи
Усмонийларга қарши кураш олиб бораётган Нодир дастлаб муваффақият қозонмади, лекин 1733-йили янги куч то'плаб Кавказда ҳаракат бошлади. 1735-йилги тинчлик сулҳига ко'ра Грузия ва Арманистон о'тди. 1736-йили Сиговушон (ҳозирги Собиробод) шаҳридаги қурултойда Нодир шоҳликка сайланди, 1740-йили Аббос ИИИ ни отаси олдига жо'натди ва орадан кўп о'тмай Таҳмасп билан бирга о'лдиртириб юборди.
Тахтга чиққан Нодир суннийликнинг ҳукмдор ақидалигини расман э'лон қилди. Бу қо'шни сунний давлатларни эгаллашда ёрдам беришига ишонарди. Нодир 1737-йили Афг'онистонга бостириб кирди. Бир йил давомида Қандаҳор ва бошқа ҳудудларни бо'йсундирди, бир қанча афг'он қабилалари Нодиршоҳ қо'шинини асосини ташкил этадиган бо'лди.
Ҳиндистонга юриш
Қобулни қо'лга киритгач Нодир Деҳлидаги Бобурий ҳукмдор Муҳаммадшоҳдан афг'он қочоқларини қабул қилмасликни со'ради. Таклиф инобатга олинмади га 1738-йили Нодир Ҳиндистонга юриш бошлади. У ё'лида учраган барча ерларни истило қилиб, Деҳли яқинида Карнала номли жойда Бобурийларни асосий қо'шинини енгди.
1739-йили 8-март куни Нодиршоҳ Деҳлига кирди, уч кундан со'нг шаҳарда қо'зг'олон ко'тарилди. Нодиршоҳ аскарларига барча аҳолини қириб ташлашни, шаҳарга эса о'т қо'йишни буюрди. Қирг'ин тонгда бошланиб кун ярмигача давом этди. Бир неча кундан со'нг Нодиршоҳнинг о'г'ли Муҳаммадшоҳнинг қизи о'ртасидаги никоҳ дабдабали о'тказилди. 1739-йил май ойида Нодиршоҳ катта хазинани қо'лга киритиб Эронга қайтди. Ҳиндистондаги г'алабадан со'нг Нодиршоҳ Эрон аҳлосини 3 йиллик солиқлардан озод қилганди. 1740-йили Синд вилоятидаги исённи тинчитиб О'рта Осиёга юриш қилди. Бухоро хони Абулфайзхон Амударёгача бўлган ҳудудни Нодирга топшириб, унинг жиянига қизини берди. Қаттиқ қаршилик ко'рсатишига қарамай, Хива хони Элбарсхон Нодирдан енгилди. 1740-йилнинг қишида Нодир Дог'истонга юриш бошлади. У ерда қонли жанглар бошланди. Тез орада Дарбанд олинди, бироқ Жанубий Дог'истонда Эрон қо'шини кутилмаган ҳалокатли маг'лубиятга учради. Қо'шин бошлиг'и Иброҳим билан бирга о'н икки нафар зодагон, шунингдек, 32 минг кишилик лашкардан фақат 8 минг киши тирик қолди. 30 то'пнинг барчаси ё'қотилди.
1741-йил ёзида Нодир 100 минг кишилик қо'шинни олиб Дог'истонга юриш бошлади. Унинг қо'шини ё'лида учраган барча ерларни г'орат қиларди. Дог'истоннинг Табасарон минтақасида о'г'ир жанглар кечди. Тог'ликлар таслим бо'лишни хаёлига ҳам келтирмасди. Сентабрда Аймакин дарасида Лутф Али бошлиқ Эрон қо'шини тор-мир келтирилди.
Турчидагда 5 кун давом этган жангда Нодир қо'шини қақшатқич маг'лубиятга учради. Нодир орқага чекина бошлади, Гундривал номли жойда эронийлар яна енгилди.
1741-йил кузида Нодир Андалалда маг'луб бо'лди, 20 мингга яқин аскари о'лди. 1741-1743- йиллардаги Жанубий Дог'истонга юриш Эронга катта зарар келтирди.
1745-йили Дарбанд яқинида Эрон қо'шини тор-мор этилди. Бироздан со'нг Дарбанд хонлиги Эрон шоҳлигидан мустақил бо'либ олди. Нодир Дог'истонга қарши янги юришга тайёрлана бошлади.
1743-йили Нодир катта о'г'ли Ризоқулидан шубҳаланиб уни ко'р қилди, 50 нафарга яқин зодагонни ҳам қатл эттирди. Шундан со'нг то'хтовсиз қатаг'онлар даври бошланди ва Нодир тузган давлатнинг узоққа бормаслиги ойдинлашиб қолди.
Усмонийларга қарши уруш Нодир учун муваффақиятли кечси-да, мамлакат ичкарисида норозилик кучайиб борарди. Шоҳ аҳолидан кечиб юборилган 3 йиллик солиқни ундира бошлади, шунингдек, ашаддий шиаларни та'қиб қилиб қатл эттиришга киришди.
Нодир қо'шинидаги барча форсларни қириб ташлашга қарор қилди, лекин о'зига суиқасд уйиштирилиб, саркардаларидан бири Солиҳбей томонидан 1747-йили 9-май куни о'лдирилди. Янги сайланган Шоҳ Али Нодирни унинг буйруг'и билан о'лдирилганини ма'лум қилди. Нодиршоҳ вафот этгач, у тузган империя саркардалари о'ртасида бо'либ олинади.
Адабиётлар
Шарқнинг машҳур сулолалари. Воҳидов Ш., Қодиров А.