Зиёсферада исми Нодирхон ва фамилияси Ҳасанов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Нодирхон Ҳасанов — (1971, Тошкент) адабиёцҳунос, тасаввуфшунос олим, Филология фанлари номзоди (1999).

Фаолияти

Тошкент Давлат университети (Ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) Ўзбек филологияси факултетини тугатган (1994). Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида ишлаган (1995).

Таржималари

Муҳиддин ибн Аробийнинг „Шайтоннинг ҳийлалари“ (1996), Усмон Турарнинг „Туркияда яссавийшунослик“, „Тасаввуф тарихи“ (1999), Маҳмуд Асад Жўшоннинг „Тасаввуф ва нафс тарбияси“ (2000), Аҳмад Лутфий Қозончининг „Саодат асри қиссалари“ (И,ИИ китоб, 2002—2003), Муҳаммад Зоҳид Қутқунинг „Мўминнинг сифатлари“ каби таржима асарлари бор.

Асарлари

„Аҳмад Маҳмуд Ҳазиний“ (2001), „Хожа Аҳмад Яссавий: ҳаёти, ижоди ва анъаналари“ (2001), "Хожа Аҳмад Яссавий „Девони ҳикмат“ (янги топилган ҳикматлар, 2004), "Хожа Аҳмад Яссавий „Девони ҳикмат“ (И.Ҳаққул билан ҳамкорликда, 2006) китоблари нашр этилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ХХ аср Ўзбек мумтоз адабиёцҳунослиги. Тошкент: «Ўзбекистон миллий энсиклопедияси» [2016] — 518-бет.