Ноги (японча: 野木町, Ноги-мачи?) Япониянинг Точиги префектурасида жойлашган шаҳарчадир. 2020-йил 1-апрел ҳолатига кўра, шаҳарда 10.153 та хонадонда 25.050 нафар аҳоли истиқомат қилган[1] ва аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга 830 кишидан тўғри келади. Шаҳарнинг умумий майдони 30,26 квадрат километр (11,68 ми²) ни ташкил этади.

Ноги

野木町
Шаҳарча
Skyline of Nogi
Nogi
Байроқ
Nogi
Герб
Мамлакат Япония
{{{минтақа_тури}}} канто вилояти
Асос солинган 1-апрел 1889-йил
Майдон 30.26 км2 (11.68 кв ми)
Иқлим тури нам континентал иқлим
Расмий тил(лар)и япон
Аҳолиси
 (2020-йил апрел)
25 050
Зичлиги 830 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+9:00
собиқ Шимоцуке ғишт заводи

Географияси

Ноги Точиги префектурасининг узоқ жануби-шарқий бурчагидаги текисликларда жойлашган.

Атрофдаги муниципалитетлар

Точиги префектураси

Ибараки префектураси

Иқлими

Ноги нам континентал иқлимга эга (Кöппен Cфа) бўлиб, ёзи иссиқ ва қиши қаттиқ қор ёғиши билан ажралиб туради. Ноги шаҳрида ўртача йиллик ҳарорат 14,3 °C ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1317 мм бўлиб, сентябр эса энг серёғин ой ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 26,4 °C, энг паст ҳарорати эса январда, 3,1 °C атрофида бўлади[2].

Демографияси

Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[3], Ноги аҳолиси сони узоқ вақт ўсишдан сўнг яқин йилларда пасайишни бошлаган.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
19207,982—    
19308,238+3.2%
19408,737+6.1%
195011,018+26.1%
19609,974−9.5%
197011,983+20.1%
198016,454+37.3%
199023,676+43.9%
200026,674+12.7%
201025,712−3.6%
202024,913−3.1%

Тарихи

Эдо даврида Ноги-шуку Эдони Кога доменида жойлашган Никко шаҳридаги зиёратгоҳлар билан боғлайдиган Никко Каидо автомагистралидаги пост стансияси вазифасини ўтаган. Мейдзи реставрациясидан сўнг, Ноги ҳудуди дастлаб Ибараки префектурасининг бир қисми бўлган, аммо 1871-йил 14-ноябрда Точиги префектурасига кўчирилди. Ноги қишлоғи Шимоцуга тумани таркибида 1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизимини яратилиши билан ташкил этилган. 1965-йил 1-январда у шаҳарча мақомига кўтарилди.

Ҳукумат

Насу тўғридан-тўғри сайланадиган мер ва 14 аъзодан иборат бир палатали шаҳар кенгашига эга бўлган мер-кенгаш бошқарув шаклига эга. Ноги, Ояма шаҳри билан биргаликда Точиги префектураси ассамблеясига беш аъзони қўшиш ҳуқуқига эга. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония Диэт қуйи палатасининг Точиги 4-округи таркибига киради.

Иқтисодиёти

Ноги иқтисодиёти асосан қишлоқ хўжалигига асосланган; бироқ, у бир неча метрополияга яқинлиги туфайли тураргоҳ шаҳарга айланиб бормоқда ва Катта Канто метрополитан ҳудудига тегишли ҳисобланади. 2010-йилги миллий аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Кога шаҳрига қатнов тезлиги 18,8 %, Токио метрополиси учун 13,1 % ва Ояма учун 12,4 % ни ташкил этади. Ноги шаҳрида бир нечта саноат парклари ҳам фаолият юритади.

Таълим тизими

Ноги шаҳрида бешта давлат бошланғич мактаби ва шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган иккита давлат ўрта мактаби фаолият юритади. Шаҳарда юқори мактаб мавжуд эмас.

Транспорт

Темир йўл

ЖР Шарқий йўналиш — Тоҳоку магистрал линияси (Уцуномия линияси)

  • Ноги

Магистрал йўл

  • Миллий йўналиш 4

Маҳаллий диққатга сазовор жойлар

  • Собиқ Шимоцуке ғишт заводидаги Ҳоффман печи (миллий муҳим маданий мулк)
  • Ноги Жинжа

Ноги шаҳридан чиққан таниқли одамлар

Галерея

Ноги шаҳарчасидаги қадимги жинжалар — ибодатхоналар

Манбалар

Ҳаволалар