Ноила Султон (усмонли туркча: نائله سلطان‎‎; 1856-йил 30-сентябр — 1882-йил 18-январ), Надиле Султон деб ҳам аталган Усмонийлар маликаси, султон Абдулмажид И ва Şаесте Хонимнинг қизи, султон Мурод В, Абдулҳамид ИИ, Меҳмед В нинг ота бир синглиси, Меҳмед ВИ нинг ота бир опаси.

Ноила Султон

Ноила Султон 1880-йилда
Туғилиши 30-сентябр 1856-йил
Долмабаҳçэ саройи, Константинопол, Усмонийлар империяси
Вафоти 18-январ 1882-йил(1882-01-18)
(25 ёшда)
Константинопол, Усмонийлар империяси
Дафн этилган жой
Турмуш ўртоғи
Кабаксал черкас Меҳмед пошо (турм. 1876)
Сулола Усмонийлар
Отаси Абдулмажид И
Онаси Şаесте Хоним
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Ноила Султон 1856-йил 30-сентябрда Долмабаҳçэ саройида туғилган[1]. Унинг отаси Усмонийлар империяси султони Абдулмажид И, онаси эса абхаз миллатига мансуб Şаесте Хоним эди[2]. Ноиланинг шаҳзода Абдуллоҳ исмли ўлик туғилган акаси бўлган. Султон Меҳмед ВИ нинг онаси вафот этгач, Şаесте Хоним Меҳмедни ўз тарбиясига олган[2].

Никоҳи

Ноила Султон ўгай опаси Беҳиcе Султон каби ёшлигида сил касаллиги билан оғриган ва жуда яккаланган ҳолада улғайган. У нафис, бўйлари узун ва озғин юзли, жуда нозик чеҳрали, кўзларининг атрофи қорамтир, ингичка бўйинли, ёқимли, ғамгин табассумли қиз бўлган дея таърифланган[3].

1876-йилда онаси уни қариндоши Кабасакал черкас Меҳмед пошога узатишни келишиб қўйган. Меҳмед пошо Бидар Кадıн (Абдулҳамид ИИ нинг хотини) ва Доғистоннинг 3-имоми Шомилнинг укаси бўлган. Пошо содда ва қўпол табиатли киши сифатида тасвирланган. Уларнинг никоҳи 1876-йил 6-октябрда[4][5] Ноила султоннинг акаси Абдулҳамид ИИ ҳукмронлиги даврида бўлиб ўтган. Ноила султоннинг сепини тайёрлашга султон Абдулазиз буйруқ берган бўлса-да, унинг никоҳини тўлиқ расмийлаштириб бера олмаган[6][7]. Эр-хотиннинг яшаши учун Ортакöй масжиди яқинида жойлашган, „Эсма Султон саройи“ номи билан танилган соҳилбўйи саройи берилган. Жуфтликнинг никоҳи бахциз кечган, чунки Ноила Султон турмушга чиқишга қарши бўлиб, эрини ёқимсиз киши деб билган. Уларнинг фарзандлари бўлмаган[2].

Вафоти

Ноила Султон 1882-йил 18-январда 25 ёшида сил касаллиги ва бахцизлигидан азият чеккан ҳолда вафот этган. Ўлимидан кейин Истанбулда жойлашган Янги масжиддаги султон хонимлар мақбарасига дафн қилинган. Унинг онаси Şаесте Хоним қабрга Макка ва Мадинани тасвирловчи катта ёзув лавҳасини ҳадя қилган[1][5]. Унинг вафотидан сўнг Меҳмед пошо аввал чет эллик аёлга, сўнгра султон Абдулазиз ва Гевҳери Кадıннинг қизи Эсма Султонга уйланган[8][9]. Тўйдан кейин улар Меҳмед пошо ва Ноила Султон илгари яшаган Ноиле Султон саройига кўчиб ўтган[10]. Онаси Ноила Султондан 30 йил кўпроқ яшаган ва 1912-йилда вафот этган[11].

Насаби

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Улуçай 2011, с. 232.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Сакаоğлу 2008, с. 633.
  3. ↑ Неcдет Сакаоğлу, Тҳе Фемале Султанс оф Тҳис Пропертй
  4. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 634.
  5. ↑ 5,0 5,1 Броокес 2010, с. 285.
  6. ↑ Броокес 2010, с. 159.
  7. ↑ Каҳя, Öзге. Султан Абдüлмеcид'ин кıзı Медиҳа Султан'ıн ҳаятı (1856-1928), 2012 — 53-бет. 
  8. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 635.
  9. ↑ Броокес 2010, с. 282.
  10. ↑ Сакаоğлу 2008, с. 645-6.
  11. ↑ Броокес 2010, с. 289.

Адабиётлар

  • Броокес, Доуглас Сcотт. Канизак, малика ва устоз: Усмонли ҳаремидан овозлар. Университй оф Техас Пресс, 2010. ИСБН 978-0-292-78335-5. 
  • Сакаоğлу, Неcдет. Бу мулкнинг аёл султонлари: Вâлиде султонлар, хотунлар, ҳасекилар, кадıнефендилар, султанефендилар. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-9-753-29623-6. 
  • Улуçай, Мустафа Çаğатай. Подшоҳларнинг аёллари ва қизлари. Анкара: Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.