Ноин-ула — ҳун зодагонлари қабристони (милоддан аввалги И аср — милодий И аср боши). Шимолий Мўғулистондаги Ноин-Ула тоғида (Улан Батордан 130 км шим.да) жойлашган. 1924—25 йилларда археолог П. К. Козлов, кейинчалик МХР Фанлар комитети томонидан қазишма ишлари олиб борилган. Қабристонда 200 дан ортиқ квадрат шаклдаги катта мозорқўрғонлар (баландлиги 2 м гача) бор. Мозорқўрғонлардан ҳунлар даври мадани-ятини акс эттирувчи бой топилмалар чиққан. Бу даврда ҳун зодагонлари Хи-тойдаги Хан сулоласи билан яқин мада-ний ва қариндошлик алоқаларида бўлганлар. Мозорқўрғонлардаги қабрлар ходалардан ишланган. Қабрлардан ҳунларга тегишли қурол-яроғ, рўзғор ашёлари, кийим-кечак, санъат буюмлари билан бирга хитойликларга оид кўплаб жез, нефрит, усти локланган ёғоч буюмлар ва катта миқдорда ипак матолар топилган. Н.-У. дан чиққан юксак бадиий қимматга эга бўлган жун матолар, айниқса, диққатга сазовор; улар Бақтрия, Парфия, Кичик Осиёдан келтирилган бўлиб, Шарқ билан Ғарб ўртасида бу даврда Буюк ипак йўли ор-қали олиб борилган қизғин савдо ало-қалари натижасида ҳунларда пайдо бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил