Ножу сўзи эски ўзбек тилига фирс-тожик тилидан ўтиб ўзлашган. Сўзнинг этимони анниқ эмас. Эски тожик тили ёзма манбаларида ҳам ножу сўзи қайд этилмаган. Алишер Навоий асарларида ножу тарзида қўлланган: Ўқларинг пайкон била ҳарён қуруқ жисмимдадур, Шохлар узра кўнгуллардекки ул ножуда бор. (Ғаройиб ус-сиғар , 215)

Форс ва афғон тилида

Ҳозирги эроний тиллардан форс тилида ناژ наж ва ناژو нажу қарағай (Рубинчик, 2 , 1970, 609) шаклида учрайди ҳолос. Бу сўз жуда кам истеъмолда бўлганлигидан эски ёзма манбаларда ҳам қайд этилмаган. Ҳозирги тожик, афғон тилларида ҳам ножу сўзи қўлланмайди.

Этимони

Ножу сўзи қадимги форс тилига санскрит ёки бошқа тиллардан ўтиб қолган бўлса керак. Ўзбек тилининг Самарқанд-Бухоро диалектида қўлланувчи гужум сўзи ножу сўзи билан умумийликка эга бўлса керак.

Манбалар

[1]

  1. ↑ Вафоев, Баҳром. О'симликлар номлари, "ФАН" нашриёти, Тошкент, 1991 — 151-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251 -9.