Nokia 5310 (2020)
Нокиа 5310 (индекс ТА-1212, код белгиси "Писcес") - бу 2020-йилнинг баҳорида Нокиа бренди остида Финландиянинг ҲМД Глобал компанияси томонидан чиқарилган уяли алоқа телефони. У 2007-йилда ишлаб чиқарилган афсонавий Нокиа 5310 ХпрессМусиcнинг қянги ко'риниши ҳисобланади. Аввалги талқиндан фарқли о'лароқ, янги 5310 "ХпрессМусиc" брендига эга эмас.
| Нокиа 5310 (2020) | |
|---|---|
|
Нокиа 5310 (2020) | |
| Бренд | Нокиа |
| Серия | Сериэс 30+ |
| Форм-фактор | моноблок |
| Ҳажми | 123,7х52,4х13.1 |
| Вазни | 88.2 грамм |
Телефон жаҳон бозорида чиқиши билан турлича қабул қилинди. Журналистлар ёрқин экран, яхши корпус материаллари ва қулай клавиатура, шунингдек, баланд овозли динамиклар ва юқори сифатли овозни юқори баҳоладилар, бироқ нисбатан юқори нарх ва аввалгисига нисбатан сезиларли о'згаришлар йўқлиги танқидга сабаб бўлди.
Тарихи
Нокиа 5310 ХпрессМусиc мобил телефони 2007-йил 27-августда тақдим этилган. ХпрессМусиc мусиқий туркумига кирувчи гаджет мусиқа ижро этиш учун қўшимча тугмалар билан жиҳозланган бўлиб, улар экран яқинидаги қиррали ён четига жойлаштирилган. Бундан ташқари, у 1 см дан юпқа бўлган кам сонли телефонлардан бири ва энг енгил (71 грамм) Нокиа телефонларидан бири эди. Мобил телефон Сериэс 40 операцион тизимида ишлаган ва Жава-апплетларини ишга туширишни қо'ллаб-қувватлаган, Блуэтоотҳ ва ФМ радиоси ҳам мавжуд эди[1][2]
Нокиа 5310 ХпрессМусиc мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. У 2012-йилгача ишлаб чиқарилган бо'либ, о'з даврида катта шуҳрат қозонган (10 миллион нусхадан ортиқ сотилган)[3][4][5]
Янги талқинда ишлаб чиқиш
2017-йилдан буён Миcрософт Мобиле’ни сотиб олган ва Нокиа брендига бўлган ҳуқуқларни қўлга киритган ҲМД Глобал компанияси норасмий умумий номи Нокиа Оригиналс бўлган машҳур Нокиа телефонларининг замонавий талқинларини ишлаб чиқармоқда. 5310 модели 2020-йилда қайта тикланиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар бу ҳақда расмий ма'лумотлар пайдо бо'лишидан олдин ҳам таҳлилчилар томонидан билдирилган эди[6]
2020-йил феврал ойи ўрталарида ТЕНАА маълумотлар базасида Нокиа ТА-1212[7] деб белгиланган уяли телефон сертификати ҳақидаги хабар пайдо бўлди. Қурилманинг техник хусусиятлари ва фотосуратларидан Нокиа 5310 нинг қайта тикланган талқинини чиқиши ва бу қурилма КаиОС ёки Андроид тизимидаги ярим смартфон эмас, балки "оддий" тугмачали телефон бо'лиши керак эди. Ушбу ҳабарлар 18-март куни янгилик расман тақдим этилганида тасдиқланди.
Қурилмалардаги фарқ
| Нокиа 5310 ХпрессМусиc (2007) | Нокиа 5310 (2020) | |
|---|---|---|
| Тизим | Сериэс 40 3рд эдитион, Жава | Сериэс 30+ |
| экран | 2.1" ТН 240х320, 190 ппи, 16М ранг, ёруқлик дачтчиги | 2.4" ТН 240х320, 167 ппи, 16М ранг |
| Оператив хотира | 32 МБ | 8 МБ |
| О'рнатилган хотира | 30 МБ, МиcроСД 32 ГБгача | 16 МБ, МиcроСД 32 ГБгача |
| Просессор | Нома'лум (АРМ9), 230 МГс | МедиаТек МТ6260А, 360 Мгс |
| Кириш нуқталари | МиcроУСБ (ма'лумот алмашиш), 2 мм Нокиа ДC (қувватлагич), 3.5 мм аудио | МиcроУСБ (ма'лумот алмашиш ва қувватлагич), 3.5 мм аудио |
| Тармоқ | ГСМ 850/1800/1900 (Америка), ГСМ 900/1800/1900 (Эвроосиё), ҲСCСД | ГСМ 900/1800 |
| Уланиш | Блуэтоотҳ 2.0 А2ДП | Блуэтоотҳ 3.1 А2ДП |
| Камера | 2 МП, қироқсиз | 0.3 МП, чироқ билан |
| Аккумулятор | 860 мАс, Ли-Ион, БЛ-4CТ | 1200 мАс, Ли-Ион, БЛ-4УЛ |
| О'лчамлари | 103.8х44.7х9.9 | 123.7х52.4х13.1 |
| вазни | 71 г | 88.2 г |
| Ранглари | Корпус асосан: оқ, кулранг, қора
Ён қо'шимчалар: қизил, пушти, бинафша, ко'к, то'қ сариқ, кулранг, қора |
Оқ-қизил, қора-қизил |
| Бошланг'ич нарх | 230 евро | 39 евро |
| Бошқа фарқлар | МиcроУСБ ва 3,5 мм улагичлар пастдан юқорига ко'чирилди. Овоз баландлиги тугмалари блоклари ва мусиқа бошқаруви қарама-қарши томонларга о'рнатилди. Тасма қо'шимчаси олиб ташланган. Стерео динамиклар қо'чилган. | |
Манбалар
- ↑ „Нокиа 5310 ХпрессМусиc“. Ҳелпих. 2022-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-октябр.
- ↑ „Нокиа 5310 ХпрессМусиc“ (эн). Онлайн-музей Нокиа. 2021-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-октябр.
- ↑ Артур Лучкин. „Анонс Нокиа 5310 - музыкальная "нетленочка" в 2020 году“. Мобилтелефон.ру (2020-йил 19-март). 2020-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-октябр.
- ↑ „А ҳисторй оф Нокиа пҳонес: Нокиа 5310 ХпрессМусиc“ (эн). Тҳе Телеграпҳ (2016-йил 4-июн). Қаралди: 2021-йил 10-октябр.
- ↑ Сива Бҳарани. „Нокиа 5310 2020 Ревиэw – А Лоуд Cомебаcк“ (эн). Фонеарена (2020-йил 5-август). 2022-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-октябр.
- ↑ Шомик Сен Бҳаттачаржеэ. „5 Смартпҳоне Десигнс Тҳат Wе Wоулд Лове То Сеэ Ре-имагинед Ин 2020“ (эн) (2019-йил 1-декабр). 2021-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-октябр.
- ↑ Нокиа ТА-1212 в базе данных ТЕНАА