Noktyurn
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Ноктюрн (франс. ноcтурне — тунги) — 1) ХВИИИ аср Европада, асосан, пуфлама ёки торли ва пуфлама созлар ансамбллари учун кечки очиқ ҳавода ижро этиладиган сюита шаклидаги кичик песалар туркуми (Мас, В. Моцарт, Й. Гайдн асарлари); 2) ХИХ асрдан куйчан, лирик ҳарактердаги, кўпинча тун образи ва сокинлиги билан йўғрилган мусиқа асари. Секин ёки ўртача суръатда бўлиб, ўрта қисми жонлироқ. Н.нинг илк намунаси фортепиано учун Ж. Филд (Англия) томонидан яратилган, Ф. Шопен ижодида етук бадиий ривож топган. Н. айрим чолғулар, шунингдек, ансамбл (А. Бородиннинг 2-торли квартетидаги Н.), оркестр (Мас, К. Дебюссининг Н.лари) учун ҳам ёзилган. Н. баъзан вокал мусиқада ҳам учрайди (Ж. Россини, М. Глинка ва бошқалар). Ўзбекистон композиторларидан А. Козловскийнинг "Лола" Фаргона сюитасида, Г. Мушелнинг "Кашмир афсонаси" ба-летидаги Н.; Х. Изомов, Б. Зейдман, С. Вареласларнинг фортепиано песалари, И. Акбаров, М. Юсуповларнинг вокал асарларидан Н. ва унинг хусусиятларидаги лавҳалар ўрин олган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |