Noma
Нома (форс. — хат, мактуб) — 1) хат, мактуб, фармон, расмий ёзишма ёки ёзилган нарса; 2) адабий жанр; Шарқ мумтоз адабиёти, хусусан, ўзбек ва форс мумтоз адабиётларида яратилган, реал ёки хаёлий тўқима шахсга асосан шеърий мактуб тарзида ёзилган бадиий асар тури; 3) бирор тарихий шахс ёки асар қаҳрамонининг саргузаштлари, сафар таассуротлари, ички кечинмалари назм ёки насрда баён этилган ҳар қандай (бадиий, илмий, мемуар ва бошқалар) асар тури. Масалан, Бобурнинг Бобурнома, Муқимийнинг Саёҳатнома, Шайхзоданинг "Тошкентнома" асарлари; 4) мазмунан мураккаб, йирик эпик асар; достон. Масалан, Фирдавсийнинг Шоҳнома, Низомийнинг Искандарнома, Муҳаммад Солиҳнинг „Шайбонийнома“ асарлари[1][2].
Пайдо бўлиши (жанр сифатида)
Фахриддин Гургоний (ХИ аср), Авҳадий Мароғий (1274—1338), Хожа Имод Кирмонийлар (ХИВ аср) форс адабиётида Нома жанрига асос солиб, уни ривожлантирганлар. Ўзбек мумтоз адабиётида Нома жанрининг пайдо бўлиши Хоразмий номи билан боғлиқ. Унинг "Муҳаббатнома" асари (1353—54) ошиқнинг маъшуқага йўллаган ғазал шаклидаги 10 та ишқий мактубидан иборат. Кейинчалик Хоразмийнинг „Муҳаббатнома“си таъсирида яратилган Хўжандийнинг „Латофатнома“, Сайид Аҳмаднинг „Таашшуқнома“, Юсуф Амирийнниг "Даҳнома" асарларида ҳам Нома жанри анъаналарига риоя қилинган: уларнинг барчаси бир хил вазнда, маснавий шаклида ёзилган; барчаси ҳам 10 номадан иборат. „Муҳаббатнома“, „Латофатнома“, „Таашшуқнома“ асарларида Номалар ошиқ тилидан ёзилган бўлса, „Даҳнома“даги Номалар ҳам ошиқ, ҳам маъшуқа номидан йўлланган.
Алишер Навоий ва Зокиржон Фурқатнинг ўз дўстлари ва устозларига ёзган шеърий мактубларини ҳам кенг маънода Нома жанрига киритиш мумкин[2].
Туркий илдизлари
Номанинг илдизларини халқ оғзаки ижодида кўриш мумкин. „Алпомиш“ достонида номанинг илк намунаси мавжуд. Қалмоқлар юртида қолган Барчин ўзининг ночор аҳволини баён этиб, Ҳакимбекдан ёрдам сўраб, унга нома ёзади ва бу номасини ўнта навкар орқали юборади.
Нома жанридан маълум тарихий ва ижтимоий-сиёсий воқеалар жараёнида ҳам истифода этилган. Милоддан олдинги ИИИ асрда Марказий Осиёда ҳукмдорлик қилган Ботинг тангриқутнинг Хитой маликасига ёзган мактублари ва маликанинг Ботир тангриқутга ёзга жавоблари маълум. Нома эски ўзбек тилида билдиргулук сўзи билан ҳам ифодаланган. „Ўғузнома“ достонида Ўғуз хоқон барча элларнинг ҳукмдорларига билдиргулук, яъни нома юбориб, бўйсунишни ва ўлпон тўлашни талаб этади. Шу тариқа маълум эҳтиёжлар туфайли пайдо бўлган хабарни ифодалаш шакллари ҳам номанинг шаклланишига асос бўлган бўлиши мумкин.
Ўзбек адабиётида
ХИВ аср охири ва ХВ аср бошларида ўзбек мумтоз адабиётида номачилик жанри кенг ривожланди. Маълумки, нома жанри дастлаб форсий адабиётда шаклланган. Мисол сифатида диний-тарихий асар „Худойнома“, „Шоҳнома“ кабиларини келтириш мумкин. Шундан кейин ўзбек мумтоз адабиётида ҳам нома жанри кенг қўлланила бошланди. Дастлаб, Хоразмийнинг дунёвий лирикани тараннум этган „Муҳаббатнома“ асари дунёга келди. Ўзбек мумтоз адабиётининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, унда номачилик жанри фақат ишқ-муҳаббат тараннум этиладиган жанр бўлиб эмас, ахлоқий-таълимий (дидактик) масалалар ҳам қаламга олинган. Хоразмийнинг „Муҳаббатнома“ асари жуда кўп шарқшунос олимларнинг эътиборини ўзига қаратади. Жумладан, А. М. Самойлович, М. Ф. Кўпрулизода, А. М. Шербак каби хориж тадқиқотчилари бу борада қизиқарли илмий изланишлар олиб боришди. Шунингдек, ўзбек адабиёцҳуносларидан С.Қосимов 1950-йилда Хоразмий ижоди бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Булардан ташқари, Н.Маллаэвнинг „Ўзбек адабиёти тарихи“да ва бошқа манбаларда шоир ҳақида маълумот берилади. Хоразмий асардаги номалар сонининг ўндан иборат бўлишини қайд этади ҳамда „Муҳаббатнома“нинг 2-боби (номаси)ни форсий тилда ёзишини таъкидлайди.
Асарнинг уйғур ёзувидаги нусхасида ўн биринчи нома мавжуд эмас. Асарнинг араб ёзувидаги қўлёзмасига таянган адабиёцҳунос Н.Маллаэв „Муҳаббатнома“нинг ўн бир номадан тузилганлигини қайд этади. Дарҳақиқат, „Муҳаббатнома“нинг чоп этилган нусхалари ўн бир номадан таркиб топган ва улардан учтаси 4-, 8- ҳамда 11-номалари форс-тожик, қолган саккиз мактуб ўзбек тилида. Аксарият номалар маснавий номадан ташқари, ғазал, кичик соқийномаларни ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, асар хотимасида „Ғазал“, „Муножот“, „Қитъа“, „Хотиматул-китоб“, мустақил мазмунга эга „Ҳикоят“, „Илтимосин айтур“ каби сарлавҳалар остидаги парчалар учрайди. Асар фард билан якун топади. Професоор Натан Маллаэв фикрича, биринчи нома таркибида келган ғазал Муҳаммад Хўжабек тилидан айтилган кўринади[3].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |