Nominalizm va Realizm
Схоластик фалсафадаги бир – бирига зид оқимлар . Номиналистлар фикрича универсалийлар ҳақиқатда эмас, балки фақат тафаккурда мавжуд. Ўрта асрларда номинализм схоластиканинг реализм билан мунозараси натижасида келиб чиққан эди. Лекин Номинализмнинг асосий тезиси қадимги юнон файласуфлари Антисфен ва Стоиклар томонидан илгари сурилган бўлиб, улар Платон ғояларини танқид қилган эдилар. Номинализм Росселин томонидан асосланганидан кейин мустақил оқимга айланди. У фақат якка нарсаларгина реал мавжуд, универцалийлар эса нарсаларнинг номи, деб таъкидлаган. 14-асрда Номинализм юксак чўққига кўтарилди. Бу даврнинг буюк номиналисти сифатида У. Оккам майдонга чиқди. У Дунс Скоттнинг билиш предмети сифатида фақат якка индивидуаллик майдонга чиқиши мумкинлиги ҳақидаги ғояларидан фойдаланди. Интуитив билиш уларнинг реал борлиғини қайд этади, мавҳум билиш эса предметлар ҳақидаги тушунчалар сифатида майдонга чиқадиган атамалар ўртасидаги муносабатни очиб беради. . Номинализм Ўрта аср табиацҳунослиги тараққиётига таъсир кўрсатди ва икки ҳақиқат назариясининг яратилишига сезиларли ҳисса қўшди . 17 – аср фалсафасида Гоббс ва Локк Номинализмнинг умумий тушунчаларидан билиш назариясини яратишда фопйдаландилар. Беркли ва Юн ҳам номинализмдан умумий об’эктивликни инкор этиш учун фойдаландилар. Ҳозирги замон математик номинализм математикани парадоксаларсиз ривожлантиришга ҳаракат қиладилар. Реалистлар (Анселм Кентерберийский ва Фома Аааквинский) умумий об’эктлар, тушунчалар ё алоҳида инсонда, ақлдан ташқарида, бу нарсаларга қадар ёки индивидуал нарсаларнинг ўзларида, уларнинг руҳий асосларини ташкил этган ҳолда мавжуд деб ҳисоблайдилар. Черков реализм нуқтаи назаридан, турли ақидаларнимас Одам Атонинг гуноҳкор бўлганлиги ҳақида афсонани фалсафий асослаш учун фойдаланди .
Адабиётлар
Фалсафа қомусий луғат . Ўзбекистон файласуфлари Миллий жамияти нашриёти Тошкент – 2004 . Б −306.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |