Номография (юнонча: номос - қонун ва ... графия) — номограмма тузишга оид математик назария. Мас, йўниш станоклари кескичининг параметрлари а, ж, ау орасидаги тг ау = тг а син ж боғланишни ифодаловчи чизма номограмма ҳисобланади (расм). Агар а ва ж параметрларнинг қиймати берилган бўлса, четки шкалалардаги уларга мос нуқталар тўғри чизиқ билан туташтирилади. Бу тўғри чизиқ ўртадаги шкалани кесган нуқтадан ау қиймати топилади. Мас, а=7,5°, ж=4° бўлса, номограммага мувофиқ ау=6,2°. Шу номограмманинг ўзидан а ва ау (ёки ж ва ау)нинг берилган қиймати бўйича ж ни (мос ҳолда а ни) топиш учун ҳам фойдала-ниш мумкин. Математика, физика ва техни-канинг турли соҳаларида кўп шкалали ва бошқа мураккаб Н. усуллари қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил