Nomusga tegish
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Номусга тегиш - зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш. Ушбу жиноятнинг жабрланувчиси фақат аёл киши, номусга тегишнинг субекта эса аёлнинг хоҳиши, эркига қарши у билан жинсий алоқага киришган эркак ҳисобланади. Кўпинча жиноятнинг мотиви жинсий эҳтиёжни қондиришдан иборат бўлади. Аммо суд амалиётида жиноят содир этишнинг мотиви сифатида ўч олиш, аёлни шарманда қилиш, оилани ҳақорат килиш, аёл кишини эрга тегишга мажбур қилиш ва ҳоказо ҳам учраб туради. Номусга тегиш вақтида айбдор жисмоний ва руҳий зўрлик ишлатиши мумкин. Номусга тегиш жиноятини содир этишдаги қўрқитиш жабрланувчининг қаршилигини енгиш мақсадида унга ёки унга яқин кишиларга нисбатан ишлатиладиган турли хил руҳий таъсирларни англатади. Жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиш дейилганда жабрланувчининг ўзига нисбатан содир этилаётган ҳаракатларнинг хусусияти ва моҳиятини англай олмаслиги ёхуд содир этилаётган ҳаракатларнинг хусусиятини англасада, айбдорга қаршилик кўрсатиш имкониятига эга бўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиши тушунилади.
Ўзбекистон Республикасининг ЖК бўйича, Номусга тегиш аёлларнинг жинсий эркинлиги ва жинсий дахлсизлигига қаратилган энг оғир тажовузлардан биридир. Вояга етган аёлларнинг жинсий эркинлиги, 16 ёшга тўлмаган аёл жинсидаги шахсларнинг жинсий дахлсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабатлар жиноят қонуни билан муҳофаза қилинади. Номусга тегиш жиноятини содир этган шахс учун белгиланган жазонинг энг оз муддати 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилишдир. Жавобгарлик ўта оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилган деб топилса, айбдорга 15 йилдан 20 йилгача озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланади (Ўзбекистон Республикасининг ЖК, 118-модда). [1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |