Номзодлик минимуми, номзодлик имтиҳонлари (ЎзРда)— олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот муассасаларида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилишдан олдин аспирант ва тадқиқотчилар томонидан топшириладиган имтиҳонлар. Фалсафа ва миллий истиклол ғояси ҳамда демократик жамият қуришнинг назарий асослари, чет тили, компютер ва ҳисоблаш техникаси, диссертация мавзусига мувофиқ келадиган мутахассислик фанидан топширилади. Ижтимоий-гуманитар йўналишда диссертация юкламоқчи бўлганлар буларга қўшимча равишда мустақиллик мафкураси ва демократик жамият куришнинг иқтисодий, ижтимоийсиёсий, маънавий негизлари ҳамда илмий асослари фанидан ҳам Номзодлик минимуми топширадилар.

Фалсафа ва миллий истиклол ғояси ҳамда демократик жамият куришнинг назарий асослари фанидан имтиҳон топширувчилар олий мактабларда ўқитиладиган классик фалсафа курсларидан ташқари, замонавий фалсафий оқим ҳамда йўналишларнинг моҳияти акс этган адабиётлар билан танишишлари ва шу асосда Номзодлик минимумига тайёргарлик кўришлари керак. Бу имтиҳон саволларига фалсафа ва демократик жамият қуришнинг назарий асослари фанлари дастурлари таянч бўлиб хизмат қилади. Номзодлик имтиҳони мазмуни тегишли олий мактаб ёки илмий тадқиқот муассасаси фалсафа кафедраси томонидан белгилана-ди ва шу кафедра томонидан тайёрланган махсус дастур асосида ўтказилади.

Чет тили бўйича олинадиган номзодлик имтихрнида даъвогардан мутахассислигига доир ва бирор ижтимоийсиёсий мавзудаги матнни луғациз ўқиш, қайта сўзлаб бериш, чет тилида ўқилган матн юзасидан суҳбатлашиш қамда мутахассисликка оид мавзуда суҳбатлаша олиш талаб этилади. Имтиҳон қажми тегишли кафедра ёки сектор томонидан даъвогарнинг мутахассислигига қараб белгиланади.

Инсон интеллектуал фаолиятида компютер техникасининг тобора катта ўрин тутиб бораётганлиги илмий даража даъвогарларининг компютерни эгаллашларини шарт қилиб қўйди. Шунинг учун ҳам кейинги вақтларда компютер ва ҳисоблаш техникаси фанидан Номзодлик минимуми киритилди. Бу имтиҳонда компютер ва ҳисоблаш техникаси ишлаш тамойилларининг назарий жи-ҳатлари ҳамда амалий кўникмалари, аспирант ёки тадқиқотчининг ўз мута-хассислиги бўйича изланишлар олиб боришида компютердан фойдалана олиш малакаси текширилади. Даъвогарлардан компютердан фойдаланишнинг назарий қоидаларидан ташқари амалий малакага эга бўлиш ҳам талаб этилади. Бу фандан олинадиган имти-ҳон мазмуни ҳам тегишли кафедра ёки сектор мутахассислари томонидан белгиланади ва муайян дастур шаклига келтирилиб, аспирант ва тадқиқотчиларга етказилади.

Мустақиллик мафкураси ва демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоийсиёсий, маънавий негизлари ҳамда илмий асослари фанидан Номзодлик минимуми топширишда ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишида диссертация ёзаётган аспирант ва тадқиқотчилардан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий ва мафкуравий асосларини пухта билиб олиш талаб этилади.

Номзодлик имтиҳонлари топширилган кундан эътиборан 5 йил мобайнида кучга эга бўлади. Агар диссертация ҳимоя кенгаши томонидан қабул қилиб олинган вақтда номзодлик имтиҳонларидан бирортасининг топширилганига 5 йилдан ошиб кетган бўлса, у қайта топширилиши лозим.

Аспирантурага кириш вақтида Номзодлик минимуми топширишни истаган шахслар кириш имтиҳонларидан озод қилинадилар. Хусусий йўсинда Номзодлик минимуми топширган кишилар қабул комиссияси қарори билан тегишли фанлардан кириш имтиҳонларидан озод қилинадилар ва уларга Номзодлик минимумида олган баҳолари қўйиб берилади.

Аспирантурада сиртдан ўқиётган шахсларга Номзодлик минимумилари топшириш ҳамда диссертация юзасидан тадқиқотлар олиб бориш учун ҳар йили иш ҳақи сақланган ҳолда бир ойлик қўшимча таътил берилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил