Non-fikshn
Нон-фикшн (шунингдек, нон-фантастик деб ёзилади) — бу мавзу бўйича реал ҳаётдаги аниқ маълумотни берадиган ҳар қандай ҳужжат ёки медиа контентдир. У реал ҳаёт ҳақидаги фактлар ёки фикрларни етказиш учун ёзилади.[1] Нон-фикшн контентлар обектив ёки субектив равишда тақдим этилиши мумкин. Нон-фикшн адабиёт нарратив ҳикоя ёзишнинг асосий бўлимларидан бири (хусусан, насрий)[2] - бадиий адабиётдан фарқли ўлароқ, бунда хаёлий персонаж ва воқеалар айтарли бўлмайди, лекин баъзида унинг воқеликда кўриниши ноаниқ тавсифланиши мумкин[1][3].
Нон-фикшн асардаги ўзига хос талаблар нотўғри бўлиши мумкин бўлса-да, одатда муаллиф тарихий ёки эмпирик фактлар ҳақида маълумот бера туриб, ўқитувчига воқеликни тўлақонлигича кўрсатишни мақсад қилади. Бошқаларнинг ишонган нарсалари тўғрисида Нон-фикшн форматда асар яратиш - бу барча айтиб ўтилган нарсаларнинг тўғрилигини тасдиқлаш эмас, балки мавзуни тўлиқ ифодалаш учун уриниш. Аудио ёки видеода мавзу бўйича асосли маълумотларни тақдим этиш имконияти пайдо бўлгандан бери, Нон-фикшн асарлар фақат ёзма матн билан чекланмай қолган.
Тавофутлар
Бадиий адабиётда қўлланиладиган кўплаб адабий ва ижодий воситалар, одатда, илмий-оммабоп адабиётларда фойдаланиш учун тавсия этилмайди. Қизиғи улар баъзи эски нон-фикшн асарларда ҳам мавжуд, бироқ улар асар ичидаги маълумотларга соя солмаслик учун кўпинча ўчирилади. Оддийлик, равшанлик ва аниқлик - нон-фикшн адабиётларни яратишда энг муҳим омиллар саналадилар. Аудитория ҳар қандай бадиий ёки тасвирий ишда муҳим деб кўрилса-да, эҳтимол, бу нон-фикшн адабиётда энг муҳим бўлиши мумкин. Бадиий адабиётда ёзувчи шунга ишонадики, ўқувчилар мавзуни билвосита ёки мавҳум равишда тақдим этилган ривожланишини кузатиш ва талқин қилишга ҳаракат қиладилар, аммо нон-фикшн адабиётлар кўпроқ маълумотни аниқ бериш билан боғлиқ. Ўқувчиларнинг асардан потенсиал фойдалана олиши ва мавзу бўйича мавжуд билимлари самарали нон-фикшн адабиёт учун муҳим нарсадир. Нон-фикшн адабиётларнинг ҳақиқатга даъво қилишига қарамай, кўп ҳолларда ўқувчини асардаги ғояларга ишонтириш керак, ва, шунинг учун ҳам нон-фикшн асарда мувозанатли, изчил ва асосли далиллар жуда аҳамиятли. Бироқ, бадиий ва нон-фикшн адабиёт ўртасидаги чегаралар, айниқса, биография соҳасида муаммо бўлиб келади[4]; Виржиния Вулф айтганидек: „Агар биз ҳақиқатни гранит тошига ўхшаш қаттиқ жисм ва шахсиятни камалакдек ушлаб бўлмас нарса деб ҳисобласак ҳамда таржимаи ҳолнинг мақсади бу иккаласини бир бутунга бирлаштириш эканлигини ҳисобга олсак, биз шуни тан олишимиз керак: муаммо анча мураккаб ва шу сабабли, биографиячилар тез-тез бу муаммони ечишда муваффақияцизликка учраб туришса, ҳайрон бўлишимиз шарт эмас“[5].
Ярим фантастика - жуда кўп нон-фикшн адабиётларни ўзига қамраб оладиган адабиёт,[6], масалан, бир реал воқеага асосланган бадиий асар.
Асосий турлари
Нон-фикшн адабиётнинг кенг тарқалган адабий намуналари орасида изоҳловчи, баҳслашувчи ва функционал асарлар; санъат ёки адабиёт бўйича эссейлар; биографиялар; мемуарлар; журналистика; ва тарихий, илмий, техник ёки иқтисодий ёзилмалар (шу жумладан электрон ёзилмалар) бор[7].
Журналлар, фотосуратлар, дарсликлар, брошюралар, чизмалар ва диаграммалар ҳам кўпинча илмий-оммабоп деб ҳисобланади. Муаллиф ушбу асарларнинг бирортасида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотни киритиши одатда нотўғри дейилади. Қолган асарлар мантиқий равишда ҳам бадиий ёки ҳам нон-фикшн бўлиши мумкин, мисол учун, ўзини тасвирлайдиган журналлар, хатлар, журнал мақолалари. Бундай асарлар асосан бир йўналишга дахлдор бўлса-да, гоҳида бир неча йўналишнинг аралашмаси ҳам бўлиши мумкин. Баъзи бадиий адабиётлар нон-фикшн элементларини ўз ичига олиши мумкин. Баъзи илмий-оммабоп адабиётлар ҳикояни изчиллаш мақсадида тасдиқланмаган тахмин, дедуксия ёки тасаввур элементларини ўз ичига олиши мумкин, аммо очиқ ёлғонларнинг киритилиши уни нон-фикшн асар сифатида обрўсизлантиради. Нашриёт ва китоб савдосида баъзан “ адабий журналистика ” иборасидан адабий ёки илмий мавзудаги асарларни фарқлаш учун фойдаланадилар[8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Фарнер, Геир „Чаптер 2: Wҳат ис Литерарй Фиcтион?“, . Литерарй Фиcтион: Тҳе Wайс Wе Реад Нарративе Литературе. Блоомсбурй Публишинг УСА, 2014. ИСБН 9781623564261.
- ↑ „"нонфиcтион" дефинитион виа Лехиcо“. 2019-йил 25-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Cуллер, Жонатҳан. Литерарй Тҳеорй: А Верй Шорт Интродуcтион. Охфорд Университй Пресс, 2000 — 31-бет. „Нон-фиcтионал дисcоурсе ис усуаллй эмбеддед ин а cонтехт тҳат теллс ёу ҳоw то таке ит: ан инструcтион мануал, а неwспапер репорт, а леттер фром а чаритй. Тҳе cонтехт оф фиcтион, тҳоугҳ, эхплиcитлй леавес опен тҳе қуэстион оф wҳат тҳе фиcтион ис реаллй абоут. Референcе то тҳе wорлд ис нот со муч а пропертй оф литерарй [и.э., фиcтионал] wоркс ас а фунcтион тҳей аре гивен бй интерпретатион.“
- ↑ Тҳе Институте оф Арт анд Идеас. „Тҳе Арт оф Лифе“. ИАИ. Қаралди: 14-январ 2014-йил.
- ↑ Wоолф, Виргиниа. Орландо. Азилотҳ Боокс, 2010 — 134-бет. ИСБН 978-1907523687.
- ↑ Тҳе Роле оф Нарративе Фиcтион анд Семи-Фиcтион ин Организатионал Студиэс Г. Wҳитеман. Н. Пҳиллипс. 13 2006, 12
- ↑ Қуалитй Реадинг Инструcтион ин тҳе Аге оф Cоммон Cоре Стандардс Сусан Б. Неуман: . Интернатионал Реадинг Ассоcиатион, 2013 — 46-бет. ИСБН 9780872074965.
- ↑ www.ус.пенгуингроуп.cом Wебархив андозасида хато:
|урл=қийматини текширинг. Бўш.
- Креатив нон-фикшн нима? (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-10-19 санасида архивланган) Арчивед -да
- Самандар Эркинжонов (мунозара) 04:32, 3-Март 2023 (УТC)