Нон синдириш - никоҳ тўйи маросимларидан. Ўрта Осиё халқлари, жумладан, ўзбеклар ўртасида кенг тарқалган. Нон синдириш отанинг совчи юборган оилага қизини узатишга рози эканлиги, ваъданинг қатъий ва муқаддаслигини, шунингдек, куёв-келин, қуда оилалар аҳил бўлишига билдирилган истакни ифодалайди. Нон синдириш одати айрим маҳаллий тафовутларга эга. Чунончи, Фарғона водийсидаги ўзбекларда Нон синдириш қизнинг отаси рози бўлгач, бажарила-ди: совчилар келтирган дастурхон очилиб, нони синдирилади, сўнг тўй ма-салалари аникланади. Илгари Сурхон-дарё водийсида Нон синдириш қалин миқдорини белгилашдан сўнг ўтказилган — нон тенг иккига бўлиниб, келин ва куёвнинг қариндошларига тақсимланган.

Нон синдиришнинг қай даражада ўтказилиши куёв ва келин томоннинг иқтисодий аҳволига боғлиқ бўлган. Илгари Нон синдириш билан фотиҳа тўйи алоҳида маросим тарзида уюштирилган бўлса, кейинги йилларда Нон синдириш ихчамлаштирилиб, қўшилиб ҳам ўтказилмоқда. Нон синдиришда унаштирилган қиз йигит томонига ва йигит эса қизнинг яқин қариндош-уруғларига ҳурмат юзасидан кўринмасликка ҳаракат қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил