Нонна М. Каракашян (қизлик фамиляси Нонна М. Аванесова, арманча: Նոննա Կարակաշյան 1940-йил 13-февралда туғилган) ФИДЕ халқаро ҳакамлик унвонига сазовор бўлган биринчи арман аёл спортчиси(1992). У шахматчи ва мураббий сифатида ном қозонган. Унинг фамилияси Каракашиан сифатида ҳам ёзилиши мумкин.

Нонна Каракашян хизмат кўрсатган мураббий Сурен Абрамяннинг шогирди бўлган. У шахмат бўйича аёллар ўртасида уч карра Озарбайжон чемпиони (1961,1963,1964), 1955 –1964-йилларда эса терма жамоа аъзоси бўлган. У шаҳматдан ташқари муҳандислик бўйича бакалавр даражасини ҳам олган.

1979-йилда Каракашян Озарбайжоннинг Боку шаҳрида „Трудове резерви“ шахмат клубини ташкил этган, бу СССРда касб-ҳунар коллежлари талабалари учун биринчи шахмат клуби ҳисобланади.

1991—1992-йилларда Нонна Каракашян Арманистон шахмат федерацияси Ижроия қўмитаси директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда[1].

Нонна Каракашян СССР аёллар ўртасидаги 51-очиқ чемпионати финал турнирининг бош ҳаками (Лвов, Украина, 1991-йил), аёллар ўртасидаги жаҳон номзодлар турнири (Цхалтубо, Грузия, 1988), Бутунжаҳон шахмат олимпиадалари (Москва, Россия, 1994 ва Ереван, Арманистон, 1996) ва бир нечта Тигран Петросиан хотира турнирлари (1984–1991, Арманистон) доирасида бўлиб ўтган баҳсларда ҳакам бўлиб фаолият юритган.

Ҳозирда Нонна Каракашян Ню-Жерси (АҚШ) Эдисон шаҳрида[2] шахматдан дарс бериб келмоқда.

Унинг қизи Нарине Каракашиан шахмат бўйича халқаро уста, ҳозирда психология фанлари доктори унвонига эга. 1992-йилда Филиппиннинг Манила шаҳрида бўлиб ўтган ФИДЕ конгрессида она ва қиз халқаро шахмат унвонлари билан тақдирланишган.

– Шахсий саҳифаси ФИДЕ сайтида

– Чесс cлассес ин Неw Жерсей – wебсите оф Нонна Каракашян

– Счоол Плус (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-06-15 санасида архивланган) – Сундай счоол ин Неw Жерсей – Тҳе Ҳисторй оф Чесс ин Азербаижан /ин Руссиан/

– „Армениан Старс оф Баку Спорт“ – Ноэв Ковчег магазине, 2008, # 8 (131) /ин Руссиан/.

– „Тҳе Дреам оф Мй Лифе“ – интервиэw wитҳ Нонна Каракашян /ин Руссиан/.

– „Wҳен wе wере ёунг…“ – интервиэw wитҳ Нонна Каракашян абоут Wоман Интернатионал Грандмастер Татиана Затуловская /ин Руссиан/.

– „Фирст Чесс Теачер оф Левон Арониан“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-01-23 санасида архивланган) – Нонна Каракашянъс артиcле абоут Лудмила Финарева Ноэв Ковчег магазине, 2013, # 14 (220) /ин Руссиан/.

– „Фром Неw Еар Маил“, абоут чесс cлассес оф Нонна Каракашян ин Неw Жерсей /ин Руссиан/.

– „Фор тҳе 80тҳ анниверсарй оф Нона Гаприндашвили“ – Нонна Каракашянъс артиcле /ин Руссиан/.

– Алехандер Сарйчев, „Ниcе Дебут“, „Профтекҳобразованиэ“ магазине (УССР), 1981, # 3 (430), п. 54 /ин Руссиан/.

– Нонна Каракашян интервиэw фор Чесс Ретро ЁуТубе чаннел (ин Руссиан) – Жуне 22, 2021.

Манбалар