Noqulay tanlov
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Ноқулай танлов (инглизча: адверсе селеcтион) – иқтисодий атама бўлиб, бозорнинг тартибсиз шаклини ифодалайди ва бозор субектлари (масалан, сотувчи ва харидор) ўртасидаги ассиметрик маълумотлар туфайли содир бўлади. Натижада, арзон нархлардаги фарқли бозорларда сифациз товарлар юқори сифатли товарларни сиқиб чиқаради.
Жорж Акерлоф мисоли
Жорж Акерлоф ўзининг „Лимон бозори: сифат ноаниқлиги ва бозор механизми“ китобида ишлатилган автомобиллар бозорида ҳам юқори, ҳам паст сифатли автомобиллар сотилади, деб тахмин қилади. Ноқулай танлов бу ҳолатда сотувчилар ўз автомобилларининг сифати ҳақида харидорларга қараганда яхшироқ маълумотга эга эканлигида ифодаланади -харидор сотиб олаётганда автомобилнинг ҳолати тўғрисида тўлиқ ҳақиқатни билиш имкониятига эга эмас. Бинобарин, харидорлар „ёмон“ машина олишлари мумкинлигини ҳисобга олишади ва агар улар сотиб олаётган машина сифатли эканлигини аниқ билганларидан кўра ўртача ҳисобда камроқ пул тўлашга тайёр. „Яхши“ автомобил сотувчилари арзон нарх туфайли ўз таклифларини қисқартирадилар. „Ёмон“ автомобил сотувчилари, аксинча, ўз товарлари учун ҳақиқий қийматидан кўпроқ нарсани олишади – ва таклифни оширишга ҳаракат қилишади. Муайян давр охирида харидорлар юқори сифатли машиналардан кўра кўпроқ паст сифатли машиналар сотиб олинганлигини билиб олишади. Бу факт уларни ўртача нархни янада пасайтиришга мажбур қилади. Жараён паст сифатли автомобиллар бозорда ҳукмронлик қилмагунча ва ўртача нарх „паст“ сифатли автомобиллар учун реал нарх даражасида белгиланмагунча давом этади[1].
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |