Нор Ёқубов — Совет иқтисодий, давлат ва сиёсий арбоби.

Нор Ёқубович Ёқубов
Ўзбекистон Компартияси Самарқанд вилоят қўмитасининг 1-котиби-
Мансаб даври
1949-йил январ – 1952-йил апрел
Ўтмишдоши Қамбаров, Турсун
Вориси Олимов, Ориф Олимович
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1914-йил
Самарқанд, Туркистон вилояти
Вафоти 1965-йил 18-июл
Сиёсий партияси ВКП(б)
Болалари Ёқубова Анжелла, Ёқубов Носиржон, Ёқубов Хасан, Ёқубова Зуҳра
Касби Товаршунос-иқтисодчи, ҳуқуқшунос.
Маълумоти Олий
Мукофотлари

Таржимаи ҳоли

1914-йилда туғилган. 1942-йилдан КПСС (б) аъзоси.

1934-йилдан — иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ишларда фаолият юритган. 1934-1965-йилларда — Самарқанд халқ таълими институти талабаси, Тошкент совет ҳуқуқи институти талабаси, Ўзбекистон КП (б) Катақўрғон округ комитети 1-котиби, Ўзбекистон КП(б) Самарқанд вилоят комитети котиби, Самарқанд вилоят Кенгаши Ижроия қўмитасининг раиси, Ўзбекистон Компартияси Самарқанд вилоят қўмитасининг 1-котиби, Ўзбекистон ССР прокурори, Ўзбекистон Компартияси Самарқанд вилоят қўмитасининг совет савдоси бўлими бошлиғи бўлган.

СССР Олий Кенгашининг 4-чақириқ депутати этиб сайланган.

1965-йилда Самарқандда вафот этган.

Ҳаволалар