Нора-Жане Нооне (1984-йил 8-мартда туғилган) – ирландиялик актриса. 2020-йилда „Тҳе Ириш Тимес“ нашри томонидан эълон қилинган барча даврларнинг энг буюк ирланд кино актёрлари рейтингида 47-ўринни эгаллаган[1]. У ўзининг экранлардаги дебютини „Тҳе Магдалене Систерс“ (2002) филмида қилган ва шундан сўнг „Тҳе Десcент“ (2005), „Саваге“ (2009) ва „Wилдфире“ (2020) филмларида ижро этган роллари учун ИФТА Филм & Драма мукофотига сазовор бўлган.

Нора-Жане Нооне
Таваллуди 1984-йил 8-март (1984-03-08) (42 ёш)
Таълими Ирландия Миллий универсиети
Касби актриса
Фаолият йиллари 2002-йил - ҳозиргача
Турмуш ўртоғи Чрис Марқуэтте
Болалари 1

Актриса яна „Доомсдай“ (2008), „Элла Энчантед“ (2004), „Тҳе Ипcресс Филе“ (2022) ва „Ҳидден Ассец“ (2023) каби филмлардаги иштироки билан ҳам машҳур.

Ёшлик йиллари ва таълими

Нооне Галwай шаҳридаги Уппер Неwcастле кўчасида ўсган[2]. У Галwайдаги „Перформинг Арц Счоол“ мактабида икки йил таҳсил олган ва 7-синфлигидаёқ моҳир пианиночи ва раққосага айланган[3]. Нооне актрисалик карерасини бошлашдан аввал бир неча мактаб ва ҳаваскорлар театрида турли ролларни ижро этган[4].

У 2004-йилда Университй оф Галwайни илмий даража билан якунлаган ва кейинчалик Лондон шаҳррига кўчиб ўтган.

Карераси

Нооне ўзининг экранлардаги профессионал дебютини Петер Муллан томонидан ёзилган ва режиссёрлик қилган „Тҳе Магдалене Систерс“ (2002) филмида Бернадетте ролини ижро этишдан бошлаган[4]. Филм 2002-йилги Венеция кинофестивалида „Энг яхши филм“ номинациясида ғолиб деб топилган. Бундан ташқари Бритиш Аcадемй Филм Аwардс мукофотида эса „Энг яхши Британия филми“ номинациясига номзодлар қаторида бўлган. Бернадетте ролидаги ижроси учун Нооне 2004-йилда Лондон Филм Cритиcс' Cирcле Аwардсда (Лондон кино танқидчиларининг мукофоти) „Британияда йилнинг энг яхши янги актёри“ йўналишидаги номзодлар орасидан жой олган, шунингдек ушбу кинонинг режисёри Петер Муллан ҳам мукофотнинг „Энг яхши режиссёр“ номитациясига лойиқ кўрилган[5].

2005-йилда Нооне учинчи Ириш Филм & Телевисион Аwардс мукофотида „Тҳе Десcент“ (2005) филмидаги Ҳоллй роли учун „Бадиий филмлардаги энг яхши ёрдамчи актриса“ номинациясига номзод бўлди[6]. 2010-йилда актриса яна „Саваге“ (2009) филмидаги ижроси учун ҳам ўша номинацияга номзодлар қаторидан ўрин олди[7].

2008-йилда у режиссёр Неил Маршалл, Спеэд Датинг ва Элла Энчантед томонидан суратга олинган „Доомсдай“ филмида асосий роллалрдан бирини ўйнади. Бундан ташқари ушбу йил давомида Нооне Андреw МcCартҳй томонидан ёзилган ва режиссёрлик қилинган „Неwс фор тҳе Чурч“ ҳамда Мичаэл Чанг томонидан суратга олинган „Тҳе Листенер“ қисқа метражли филмларида иштирок этди. Сунингдек, ББC Радио 4 томонидан ишланган „Wалкинг ат Рингсенд“ филмида ҳам кўриниш берган. Унинг 2008-йилги ишлари қаторига „Инсатиабле“ филмини ҳам киритиш мумкин[8].

Нооне „Тҳе Десcент Парт 2“, „Тҳе Дай оф тҳе Триффидс“ ва „Тҳе Рунаwай“ филмларида, „Жаcк Тайлор“ сериалининг биринчи мавсумининг 1-6-қисмларда ҳам турли ролларда иштирок этган[8]. 2013-йилда бошлаб эса актриса қисқа метражли филмлар ёзишни бошлаган[9].

2023-йилда актриса Ирландияга қайтди ва РТÉ телеканалининг „ Ҳидден Ассец“ сериалида детектив сержант Cлаире Wаллаcе ролини ижро этди[3].

Шахсий ҳаёти

2023-йилда у „Ҳидден Ассец“ филмини суратга олиш жараёнида туғилган шаҳри Галwайга яшаш учун қайтиб келди[3]. У актёр Чрис Марқуэтте билан турмуш қурган бўлиб, уларнинг ҳозирча ягона бўлиб турган қизи 2020-йилда туғилган[10]. Бу ҳам Нооненинг Ирландияга қайтишига асосий сабаблардан бири бўлди[3].

Филмографияси

Филмлар

Йил Номи Рол Тариф/манба
2002 Тҳе Магдалене Систерс Бернадетте Лондон Филм Cритиcс' Cирcле[5]
2004 Элла Энчантед Фаирй Но. 1
2004 Неwс фор тҳе Чурч Гирл Қисқа метражли филм
2004 Тҳе Листенер Wоман Қисқа метражли филм
2005 Тҳе Десcент Ҳоллй [6]
2007 Спеэд Датинг Жулиэт Ван Дер Бехтон
2008 Доомсдай Реад
2008 Беёнд тҳе Раве Жен
2008 Инсатиабле Эллиэ
2009 Страндед Жосиэ Қисқа метражли филм
2009 Тҳе Бус Дривер Қисқа метражли филм
2009 Тҳроугҳ тҳе Нигҳт Лил Қисқа метражли филм
2009 Легенд оф тҳе Бог Саиорсе Реиллй
2009 Саваге Мичелле [7]
2009 Тҳе Десcент Парт 2 Ҳоллй
2010 Смалл Чанге Карен Қисқа метражли филм
2011 Жануарй Катҳрине
2011 Михед Марриаге Нора Муррай Театр
2012 Wастед Қисқа метражли филм
2012 Такинг тҳе Боат Маэве Қисқа метражли филм
2013 Деcептион Аоифе Стаcей
2015 Бранд Неw-У Надиа
2015 Брооклйн Шеила
2015 Эстрангед Катҳрине
2017 12 Феэт Деэп Бреэ
2017 Тҳе Cаптуре Алех
2019 Дарлин' Женнифер
2020 Wилдфире Лаурен [11]
2020 И Ҳате тҳе Ман ин Мй Басемент Кйра

Мукофот ва номинациялар

Йил Мукофот Категория Филм Натижа Манба.
2004 Лондон Филм Cритиcс' Cирcле Аwард Британияда йилнинг энг яхши янги актёри Тҳе Магдалене Систерс Номзодликка қўйилган [5]
2005 Ириш Филм & Телевисион Аcадемй Аwард Бадиий филмлардаги энг яхши ёрдамчи актриса Тҳе Десcент Номзодликка қўйилган [6]
2010 Энг яхши ёрдамчи актриса Саваге Номзодликка қўйилган [7]
2021 Бош ролдаги энг яхши актриса Wилдфире Номзодликка қўйилган [11]

Манбалар

  1. ↑ Cларке, Доналд; Брадй, Тара „Тҳе 50 греатест Ириш филм аcторс оф алл тиме – ин ордер“. ириштимес.cом (2020-йил 13-июн). Қаралди: 2022-йил 12-декабр.
  2. ↑ „Алwайс ҳидинг ин плаин сигҳт“. Тҳе Ириш Индепендент (2013-йил 21-январ).
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Жамиэ МcCаррон.. „Ҳоллйwоод стар неw РТЕ биг наме ас wорлд фамоус аcтресс мовес фамилй то Галwай“. галwайбео.иэ (2023-йил 9-октябр).
  4. ↑ 4,0 4,1 Лума Муҳтадиэ. „Аиринг оут Иреланд'с диртй лаундрй“. тҳеглобеандмаил.cом (2003-йил 1-август).
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 „Лондон Cритиcс Cирcле Филм Аwардс 2004“. фамоусфих.cом (2004-йил 11-феврал).
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 „Ириш Филм & Телевисион Аwардс Wиннерс 2005“. ифта.иэ (2005). Қаралди: 2009-йил 13-январ.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 „Ириш Филм & Телевисион Аwардс Wиннерс 2010“. ифта.иэ (2010). Қаралди: 2009-йил 13-январ.
  8. ↑ 8,0 8,1 „Нора-Жане Нооне Cредиц“. твгуиде.cом. Қаралди: 2023-йил 7-ноябр.
  9. ↑ „Нора-Жане Нооне – Аcтресс“. ГалwайИндепендент.cом (2013-йил 16-январ). 2014-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 8-август.
  10. ↑ „Чрис Марқуэтте он Инстаграм: "Мй даугҳтер ис 2! Шес wай смартер тҳан И ам алреадй. Плус шес тҳе босс. И wасн'т ҳаппй абоут ит ат фирст бут.. Ше офферс гоод бенефиц, греат ҳеалтҳcаре, эхтендед ҳолидайс, И гет алонг wитҳ ҳер мом со.. Ше'с таугҳт ме деэп лессонс ин патиэнcе, вулнерабилитй, ҳеалинг.. Анд алл абоут а лове тҳат реачес фар беёнд лифе'с ҳоризон. Алл тҳе ниcе cличес аре труэ. Анд алл тҳе феарс аре нот. Эхcепт фор тҳе оне абоут беинг эхҳаустед алл тҳе тиме. Тҳат шиц тҳе реалест #парентҳоод #тоддлерлифе"“.
  11. ↑ 11,0 11,1 „ИФТАс 2021: Нормал Пеопле леадс ИФТАс номинатионс wитҳ 15“. индепендент.