Nora Georgiyevna
Нора Георгиевна Адамян (асл исми ва фамилияси Элеонора Георгиевна Адамова; 1910-йил 31-май – 1991-йил 14-декабр) – рус совет ёзувчиси ва таржимони. У 1950-йилдан бошлаб СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган.
| Нора Адамян | |
|---|---|
| Асл исми | Нора Георгиевна Адамян |
| Таваллуди |
1910-йил 31-май |
| Вафоти |
1991-йил 14-декабр Москва |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Ёзувчининг болалик, ўсмирлик ва ижодий шаклланиш даври Кавказорти ҳудудида ўтганлиги сабабли, унинг кўплаб ҳикояларида турли миллатларга мансуб инсонлар тасвирланган. У 1927-1930-йилларда Боку университетида таълим олган. 1938-йилдан 1945-йилгача Ереванда рус тилида чоп этиладиган „Коммунист“ газетаси таҳририятида меҳнат қилган[1].
Ижоди
Адабий фаолиятни асосан таржималар билан 1939-йилда бошлаган. 1953-йилдан ўз ижодий ишларини чоп эттира бошлаган ва 1954-йилда унинг „Расскази“ номли биринчи тўплами нашр этилган. Ёзувчининг асосий мавзуси – ахлоқий муаммолар ва замондошларнинг қувонч-у ташвишлари билан тўла ҳаёти бўлган. „Красний свет“ ва „Нол три“ қиссаларида муаллиф тиббиёт ходимларининг ёрқин, хотирада қоладиган образларини яратган, уларнинг мақсадли ва машаққатли меҳнат муҳитини тасвирлаган[2]. „Вторая жена“ романида қурилиш тўғонининг муҳандиси шахсий муваффақияцизликларига қарамай, ўз ғоялари учун фидокорона кураш олиб боргани ҳикоя қилинади. „Новий сосед“ қиссасининг бош қаҳрамони – кўзга ташланмайдиган, оддий одам – ўзига деярли нотаниш бўлган кишиларга нисбатан ғайритабиий меҳрибонлик кўрсатади. Нора Адамяннинг асарлари „Совецкий писател“ нашриётида, „Огонёк“, „Новий мир“, „Москва“ ва „Знамя“ журналларида чоп этилган. Инглиз, франсуз, италян, хитой, арман ва бошқа тилларга таржима қилинган. Унинг шахсий таржималари асосан замонавий арман адабиёти асарларига қаратилган. Нора Адамян ва унинг турмуш ўртоғи Яков Волчекнинг ссенарийси асосида 1965-йилда „Таллинфилм“ студиясида „Нол три“ филми суратга олинган[3] Якова Волчека[4]. Шу номдаги қиссага асосланган радио спектаклда машҳур актёрлар: Мария Бабанова, Георгий Вицин, Юрий Пузиревлар иштирок этишган. 1984-йилда Нора Адамян „Огонёк“ журнали мукофотига сазовор бўлган. 1960—1980-йилларда у Я. И.Волчек билан бирга „Совецкий писател“ уй-жой кооперативида (Красноармейская кўчасидаги 25-уй) истиқомат қилган[5][6]. Нора Еревандаги Тохмах қабристонидаги оилавий дахмага дафн этилган.
Манбалар
- ↑ [1]„Краткая литературная энциклопедия“, т.1, М., 1962
- ↑ Адамян, Нора. Красный свет: роман, повести. М.: Советский писатель, 1975. (Аннотация к книге)
- ↑ Семейноэ захоронениэ Н. Адамян и Я Волчека на кладбищэ Тохмах в Ереване
- ↑ „Авторский коллектив фильма «[[Ноль три]]»“. 2018-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-январ.
- ↑ Справочник СП СССР 1964.
- ↑ Справочник СП СССР 1986.